АҚШ ташқи ишлар вазири Эронга қарши иддаоларини такрорлади
АҚШ ташқи ишлар вазири Эронга қарши олдинги иддаоларини таркрорлаши билан Баржом дастурини "нуқсонли" бир келишув деб баҳолади.
АҚШ ташқи ишлар вазири Рекс Тиллерсон Ню-йорк таймс газетасида чоп этилган мақоласида яна бир бор Эрон билан "нуқсонли" бу келишув Теҳронга нисбатан Вашингтон сиёстатининг марказида эмас деб иддао қилди.
Рекс Тиллерсон шунингдек АҚШ давлати ядровий келишувда мавжуд камчиликларни баратарф этиш учун иттифоқчилари ва мамлакат конгресси билан ҳамкорликларини давом эттиради деб таъкидлади.
У ўз сўзларида Вашингтон давлатини Эроннинг ракета ва мудофаа дастурларига қарши кураши ва монелик қилишни давом эттиришига тўхталиб, АҚШ давлати Теҳронга қарши минтақавий маслаҳатлашувларини давом эттиради деб айтди.
Айтиш керакки жорий йилнинг октябрь ойида АҚШ президенти Дональд Трамп конгрессига топширган 6 ойлик ҳисоботида Эрон давлатини ядровий келишувга риоя қилишини маълум этишдан воз кечганди.
АҚШнинг Европадаги иттифоқчилари ва Эрон ядровий дастури борасида музокара қилувчи бошқа томонлар эса ядровий келишувни сақлаб қолишини истайдилар.
АҚШ конгресси ҳалигача Эрон ядровий келишуви борасида аниқ бир позициясини маълум қилгани йўқ.