Машҳад халқи фитначиларни қоралаб, кўча -намойишлар ўтказдилар
(last modified Thu, 04 Jan 2018 13:05:23 GMT )
Январ 04, 2018 18:05 Asia/Tashkent
  • Машҳад халқи
    Машҳад халқи

Эрон шимоли шарқидаги Машҳад шаҳрининг яшовчилари АҚШ, сионистик режими ва Ол Сауд режими ҳимояти билан Эронда фитна ва тартибсизликлар келтириб чиқарган омилларни қоралаб, кўча- намойишлар ўтказдилар.

Машҳадда ўтказилган кўча -намойишлар  " АҚШ юқолсин" , "сионистик режимга ўлим" шиорларини эълон қилиб, Эрон ислом жумҳурияти тузумини ҳимоя қилдилар. Намойишчилар шунингдек  Халқаро зўравон қудратларга қарши курашни давом эттириш зарурлигини таъкидладилар.

Кеча Эроннинг турли вилоятлари яшовчилари ҳам  мамлакатнинг турли шаҳарларида ўтказган кўча -намойишларида  халқ мол- мулки ва умумий маконларига ҳужум қилган фитначилар, уларнинг ҳомийлари ва Эроннинг бошқа душманларига нисбатан хашм ғазабини эълон қилдилар.

Фитначи ва тартибсизликлар омилларига қарши Эрон халқининг намойишлари эртага  Теҳрон ва Теҳрон вилоятининг бошқа туманларида ўтказилади.