Ғуломали Ҳушру: АҚШ ҳукумати ахлоқий ва сиёсий салоҳиятга эга эмас
Жума куни АҚШ сўрови билан Бирлашган миллатлар ташкилоти Хавфсизлик кенгашида ўтказилган йиғилишда Эроннинг БМТдаги доимий вакили Ғуломали Ҳушру давлатларнинг ички ишларига аралашув БМТ Хавфсизлик кенгаши ваколати доирасидан ташқари эканлигини, АҚШ эса кенгашнинг доимий аъзоси сифатида ўз ҳуқуқларини суистеъмол қилаётганини таъкидлаб ўтди.
Ғуломали Ҳушру йиғилишдаги нутқида “Афсуски, кенгашнинг баъзи аъзолари қаршилигига қарамасдан, БМТ Хавфсизлик кенгаши АҚШга бу майдондан ўз мақсадларида фойдаланишга ва кенгаш ваколатларига кирмайдиган бу йиғилишни ўтказишга ижозат берди. Бу эса Хавфсизлик кенгаши ўзининг асл вазифаларини бажармаслигига мисолдир”, деб айтган.
Дипломатнинг айтишича, Эрон ҳукумати фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилган ҳолда ҳал қилаётган унинг ички муаммолари халқаро хавфсизликнинг энг муҳим идорасида муҳокама қилинмаслиги керак. Унинг таъкидлашича, Эронда намойишларга чақириқлар жумладан хориждан билдирилган.
Ғуломали Ҳушру АҚШнинг намойишларни кескин бостиришдаги айбловларини иккиюзламачилик деб атади ва 2011 йилда АҚШда бўлиб ўтган кенг миқёсли эътирозларда, норозилик намойишчиларига нисбатан полициячилар томонидан зўравонлик қўллашганини бунга мисол қилиб келтирди.