Теҳронда Ислом мамлакатларининг парламентлароро йиғилиши ўз ишини бошлади
Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатларнинг халқаро конференциясининг ўн учинчи экспертлар йиғилиши бугун шанба куни Теҳронда ўз ишини бошлади.
Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатларнинг халқаро конференциясининг ўн учинчи ихтисослашган, экспертлар йиғилиши ва ижроия комитети ҳам жорий йилнинг 15 январига қадар 41 та исломий мамлакатларнинг мутахассислари иштирокида давом этади.
Ўн учинчи ихтисослашган, экспертлар йиғилиши ҳамда умумий ва ижроия комитетида сиёсий баҳс-мунозаралар, ташқи алоқалар, инсон ҳуқуқлари, аёллар ва оила, маданий ва ҳуқуқий ишлар, динлар ва цивилизация суҳбатлари, иқтисодий ва экология соҳасидаги ишлар, аёлларнинг исломий мамлакатлар парламентидаги иштироки ва исломий мамлакатларнинг парламентлараро ўн учинчи йиғилишининг якуний баёнотининг дастлабки лойиҳасини тайёрлаш масаласи кўриб чиқилади.
Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатларнинг халқаро конференциясининг ўн учинчи ихтисослашган, экспертлар йиғилишининг очилиш маросими 16 январ куни Эронлик расмийлар иштирокида ва мазкур йиғилишда қатнашаётган парламентлар раислари иштирокида бошланади. Ушбу йиғилиш чоршанба куни кенгаш баёнотини эълон қилиш билан ўз ишини тугатади.