Навбахт: Эрон мудофаа потенсиали борасида музокара ўтказиш мумкин эмас
(last modified Tue, 23 Jan 2018 13:18:01 GMT )
Январ 23, 2018 18:18 Asia/Tashkent
  • Навбахт
    Навбахт

Бугун Эрон ислом жумҳурияти давлати нотиғи Эроннинг мудофаа қудрати ва потенсиали мавзуси борасида музокара ўтказиш мумкин эмаслигини таъкидлаб, ҳеч бир томон ва ё давлат Эроннинг мудофаа ва ракета масалаларига дахолат этиш ва аралашиш ҳаққига эга эмас деб айтди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича,  Эрон давлати нотиғи Муҳаммад Боқир Навбахт  Париж давлатини  Эроннинг ракета дастурлари мавзуси борасида Теҳрон билан музокара ўтказганини иддао қилган Франция ТИВ раҳбари Жан Ивес Ле Дринни сўнг изҳоротига кўрсатган аксиламалида Эрон ислом жумҳурияти  ўзининг ракета мавзуси борасида ҳеч бир мамлакат билан музокара ўтказмаган ва ҳеч қачон ўтказмайди  деб қўшимча қилди.

Эрон давлатининг матбуот котиби шунингдек  мудофаа қудратини ошириш Эрон ислом жумҳуриятининг қонуний ҳаққидир деб аниқлик киритди.