Зариф: Эрон ўтган 3 аср мобайнида ҳеч бир мамлакатга ҳужум қилгани йўқ
(last modified Fri, 26 Jan 2018 13:39:12 GMT )
Январ 26, 2018 18:39 Asia/Tashkent
  • Зариф
    Зариф

Эрон ислом жумҳурияти ташқи ишлар вазири ҳеч бир давлатни минтақани ишғол этиш ва унга эгалик қила олмайдиганини таъкидлаб, минтақа мамлакатлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликларини таъкидлади.

Форс ахборот агентлиги хабарига кўра, Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф  Теҳронда Германиянинг машҳур мухбири Jürgen Todenhöfer билан  суҳбатда Эрон ислом жумҳурияти  минтақа масалалари ва бўҳронини фақат  кўптомонлама  музокаралар йўли орқали ҳал этишнинг имкони бор деган ақидага эгадир деб қўшимча қилди.

Муҳамаджавод Зариф  минтақа мамлакатлари  ўртасида ўзаро  ишонч ва ҳамжиҳатликни кучайтириш зарурлигини баён этар экан, дедики, минтақа мамлакатлари ўртасида ишонтиришни турзизм, ҳарбий таъсисотларини бориб кўриш, бир -бирига ҳужум қилмаслик келишувлларни имзолаш орқали вужудга келтириш мумкин.

Эрон ташқи ишлар вазири шунингдек, Эрон давлатини ўтган 300 йил мобайнида ҳеч бир мамлакатга ҳужум қилмаганини таъкидлаб,  Эрон ислом жумҳурияти  минтақадаги барча мамлакатлар жумладан Саудия Арабистони билан ҳам бир бирига   ҳужум  қилмасликка оид келишувини имзолашга тайёрдир деб аниқлик киритди.

Муҳаммаджавод Зариф ўз сўзларида  Эрон ислом жумҳуриятини мудофаага қаратилган ракета  дастурларини баҳона қилиб АҚШ ва унинг иттифоқчиларини Теҳронга қарши янги санкцияларни қўллашга уринаётганлигига тўхталиб,  минтақадаги бошқа мамлакатлар билан тақосланганда Эрон давлати   қурол -яроқ ва аслаҳа учун энг кам харажотлар қилмоқда деб айтди.

Ёрлиқ