Европадаги Талабалар исломий жамиятлари иттифоқига Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбарининг баёноти
(last modified Sat, 27 Jan 2018 13:55:59 GMT )
Январ 27, 2018 18:55 Asia/Tashkent
  • Европадаги Талабалар  исломий жамиятлари иттифоқига Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбарининг баёноти

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари Оятуллоҳилузмо Хоманаий ҳазратлари Европадаги Талабалар исломий жамиятлари иттифоқига қилган баёнотларида ёш талабалар ҳозирги замон ва ундаги ўзгаришларни таниб олишлари ва ўзларини тайёр қилишни таъкидлашган.

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбарининг ушбу баёнотлари матнини шанба куни Венада  жойлашган Имом Али (а)  исломий марказида ҳужжатулислом валмуслимин Жавод Ижаий  ўқиб берди.

Мазкур баёнотда шундай жумлалар келтирилган: Азиз ёш талабалар, ҳозирги замон ва ундаги ўзгаришлар   талабалардан бўладиган  талабни шундай  таърифлайдики, ўтган даврларда мавжуд эмас эди ва танилмаганди.

Оятуллоҳилузмо Хоманайи ҳазратлари ушбу баёнотда илова қилганлар: Исломий жамиятлар ва ундаги диний  фазо сизни тайёр бўлишларга ёрдам бериши мумкин. Муҳими амални Худо учун ва шавқ билан бажаринг. Агар ушбу тавфиққа муяссар бўлсангиз, Илоҳий ҳидоят ҳам сизга кўмаклашади, иншоаллоҳ. Барчангизга Аллоҳ таолодан бахт-саодат  тилайман.