Эрон хавфсизлик кучлари чегара вазиятидан яхши огоҳлар
Эрон ички ишлар вазири Эроннинг хавфсизлик ва ҳарбий кучларининг ҳушёрлиги ва чегарадан яхши огоҳ бўлгани туфайли мамлакатга қурол- яроқ ва портловчи моддаларни контрабанда этилиши ҳамда террорчи гуруҳларни киришлари олди олинмоқда деб айтди.
Кеча Исломий Инқилоб соқичлар корпуси пиёда кучларининг Нажаф қароргоҳи ҳарбийлари Эрон ғарбида ИШИД террорчи гуруҳи билан тўқнашувда бу такифий гуруҳнинг 5 аъзосини йўқ қилиш ва 16 нафарини қўлга олишга муваффақ бўлди.
ИРНА тарқатган хабарига кўра, бугун Эрон ички ишлар вазири Абдулризо Раҳмоний Фазлий Эрон шарқи ва ғарбида изчил хавфсизлик ва ривожланиш кенгашининг 5 чи муштарак йиғилишида дедики,Эрон хавфсизлик ва ҳарбий кучлари террори гуруҳларнинг ёвуз мақсади ва ҳатти-ҳаракати борасида лозим маълумотларни қўлга киритиб уларни мавқеиятини аниқлаш билан террорчиларга қарши амалиёт ўтказдилар .
Эрон ички ишлар вазири шунингдек, чегара минтақасида халқнинг ёрдами ҳамда хавфсизлик куларнинг ҳушёрлиги ва чегараларни доимий равишда назорат қилишлари билан Эрон чегаралари қуриқланмоқда