Эрон мудофаа вазири: АҚШ давлати ИШИД жангариларини Афғонистонга юборишга уринмоқда
Эрон мудофаа вазири афғонистонлик касбдоши билан телефон орқали суҳбатида дедики, АҚШ давлати ИШИД террорчи гуруҳи аъзоларини Сурия ва Ироқ ҳудудларидан чиқариб, Афғонистонга юборишни мақсад қилган.
Бугун Эрон мудофаа вазири Амир Ҳотамий Афғонистон мудофаа вазири Ториқшоҳ Баҳромий билан телефон орқали мулоқотида, АҚШ давлати Сурия ва Ироқда террорчиларни назорат қилиш мақсадида ИШИД такфирий террористларини вужудга келтирди. Вашингтон давлати шунингдек террорчи- такфирий бу гуруҳ аъзоларини Афғонистонга юбориши билан бу мамлактадаги ҳарбий ҳузурини оқлашни назарга тутган деб айтди.
Генерал Ҳотамий ўз сўзларида АҚШ давлати мусулмон халқларининг асосий душмани эканлигини аллақачон исботлаб берган ва Қуддуси шарифни сионистик режим пойтахти сифатида эълон қилиши билан яна бир бор барча мусулмонларнинг асли душмани эканлигини бутун жаҳонга кўрсатиб берди деб қайд этди.
Эрон мудофаа вазири Афғонистонда юз берган турли терактларни кескин қоралаб, Эрон ислом жумҳурияти ҳардоим Афғонистон халқига қарши қаратилган бегона давлатлар фитналари тўғрисида огоҳлантириб хавотир билдирган. Ўтган йиллар ичида Теҳрон давлати мазлум афғонистонликларнинг дард -ранжларини камайтириш учун лозим кўмкакларини дариғ тутмаган деб изоҳлади.
Афғонистон мудофаа вазири Ториқшоҳ Баҳромий ҳам телефон орқали бу мулоқот жараёнида тарих давомида Эрон ва Афғонистон ўртасидаги дўстона ва яхши алоқалар ва муносабатларига тўхталиб, айни ҳолда Афғонистонда 20 -та террорчи гуруҳлар фаолият қилмоқда . Ушбу жинояткор гуруҳларга қраши кураш олиб борилмаганида, бутун минатқа хавфсизлиги жиддий бўҳронларга дучор бўлиши мумкин деб таъкидлади.
Афғонистон мудофаа вазири бу мамлакат душманлари бутун инсоният ва Эрон халқининг душмани ҳисобланишини таъкидлаб, Эрон ва Афғонистон давлатлари муштарак душманидан ғофил бўлмаслиги керак. Бу икки давлат терроризмга қарши курашда бир -бирини ҳимоя қилиши керак деб аниқлик киритди.