феврал 14, 2018 17:39 Asia/Tashkent
  • Ҳасан Руҳоний Ҳиндистонга уч кунлик сафар уюштиради
    Ҳасан Руҳоний Ҳиндистонга уч кунлик сафар уюштиради

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний эртага пайшанба куни Ҳиндистон бош вазирининг таклифига биноан икки томонлама алоқаларни янада мустаҳкамлаш мақсадида Ҳиндистонга уч кунлик сафар уюштиради.

Эрон ислом жумҳурияти президенти маъмуриятининг матбуот ва алоқалар мудирининг ўринбосарига кўра, Эрон президенти Ҳасан Руҳоний эртага пайшанба куни Ҳиндистон бош вазирининг таклифига биноан икки томонлама алоқаларни янада мустаҳкамлаш мақсадида Ҳиндистонга уч кунлик сафар уюштиради.

Парвиз Исмоилийнинг айтишича, Ҳиндистон бош вазири Нарендра Модининг 2016 йилнинг май ойида Теҳронга қилган ташрифига жавобан Эрон президенти Ҳасан Руҳоний уч кунлик муддатга Ҳиндистонга сафар қилади.

Шунингдек,  Эрон ислом жумҳурияти президенти маъмуриятининг матбуот ва алоқалар мудири ўринбосарининг маълум қилишича, Эрон ва Ҳиндистоннинг хусусий сектор йўналишидаги тадбиркорлар ва ишбилармонларнинг қўшма йиғилиши ҳам ўтказилади. Ушбу йиғилишда тижорат соҳасидаги алоқаларни ривожлантириш ва ҳамкорлик имкониятлари ҳамда потенцияли ўрганиб чиқилади.   

Ёрлиқ