Эрон ва Англия Лондон шаҳрида сиёсий музокаралар ўтказади
Ушбу музокараларнинг дастлабки босқичи Теҳронда бўлиб ўтган ва ушбу музокараларнинг кейинги раунди Лондонда бўлиб ўтади. Ушбу музокараларда икки томонлама, минтақавий ва халқаро масалалар ўрганиб чиқилади.
Эрон ислом жумҳурияти ташқи ишлар вазирининг сиёсий ишлар бўйича ўринбосарига кўра, Эрон ва Англия 21 феврал куни Лондон шаҳрида сиёсий музокаралар ўтказади.
Аббос Ироқчи якшанба куни Мюнхен хавфсизлик саммитида Исна агентлиги билан қилган суҳбатида шундай айтдики, ушбу музокараларнинг дастлабки босқичи Теҳронда бўлиб ўтган ва ушбу музокараларнинг кейинги раунди Лондонда бўлиб ўтади. Унга кўра, ушбу музокараларда икки томонлама, минтақавий ва халқаро масалалар ўрганиб чиқилади.
Эрон ислом жумҳурияти ташқи ишлар вазирининг сиёсий ишлар бўйича ўринбосари шунингдек, Мюнхен хавфсизлик саммитида иштирок этаётган мамлакатлар расмийларининг айримлари билан суҳбатлар ва маслаҳатлашувлар ўтказган эди. Мазкур учрашувларда бўлиб ўтган суҳбатларнинг бири Эрон ядровий фаолиятига доир эришилган келишувга қаратилган.