Зариф: АҚШ ядровий келишувдан чиқса, унда ўзи жаҳонда яккаланиб қолади
-
Зариф: АҚШ ядровий келишувдан чиқса, унда ўзи жаҳонда яккаланиб қолади
Эрон ислом жумҳуриятининг Америка томонидан ядровий келишувдаги мажбуриятларига амал қилмаётгани учун огоҳлантириб шундай айтдики, агар Америка қўшма штатлари Эрон ядровий келишувидан чиқиб кетса дунёда яккаланиб қолади.
Эрон ташқи ишлар вазири Эрон ислом жумҳуриятининг Америка томонидан ядровий келишувдаги мажбуриятларига амал қилмаётгани учун огоҳлантириб шундай айтдики, агар Америка қўшма штатлари Эрон ядровий келишувидан чиқиб кетса дунёда яккаланиб қолади.
Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф Россия спутник ахборот агентлиги билан ўтказган суҳбатида шундай айтдики, ядровий келишув муқобил тарафлар томонидан бузилса Эрон ҳам ўзининг тегишли чораларини кўриб муносиб жавоб қайтаради, агар Америка томонидан ушбу ядровий битим бекор қилинса ёки ушбу келишувдан чиқиб кетса Эрон ҳам тегишли жавоб бериш учун бир нечта сиёсий вариантларни қўллайди.
Муҳаммад Жавоб Зарифга кўра, Эрон ядровий келишуви халқаро битим ҳисобланади ва Эрон ҳамда АҚШ ўртасидаги икки томонлама эришилган келишув эмас. АҚШнинг ўзи мазкур ядровий битимни бир ёқлама ўзгартира олмайди. Негаки, агар ушбу усул халқаро ҳамжамиятда содир этилгудек бўлса, бундай ҳолда бошқа ҳеч қандай келишувлар тузилмайди.