Эрондаги Ўзбекистон элчиси Қазвинда ўтказилган саноат маҳсулотлари кўргазмасида иштирок этди
Эрондаги Ўзбекистон элчиси Теҳрон ғарбидаги Қазвин вилояти Каспиан шаҳарчасида очилган саноат шаҳарчалари маҳсулотлари кўргазмаси билан яқиндан танишди.
ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун Теҳрондаги Ўзбекистон элчиси Баҳодир Абдуллоев Қазвин вилояти саноат шаҳарчалари кўргазмасини потенсиаллари, маҳсулотлари ва имкониятлари билан танишганидан сўнг, ўзбекистонлик тожирлар ва ишбилармонларни эронлик касбдошлари билан ўзаро алоқалари ва ҳамкорликларини кенгайтиришга қизиқаётгани ҳақида хабар қилди.
Айтиш керакки Ўзбекистон ва Эрон турли иқтисодий соҳаларда ўзаро ҳамкорликларини чуқурлаштиришмоқда.
Эрондаги Ўзбекистоннинг фавқулодда ва мухтор элчиси Қазвинда ўтказилган саноат шаҳарчалари кўргазмасидан ташқари Каспиан шаҳарчаларида ишлаб чиқарилган ёғочдан тайёрланадиган мебеллар, кимиёвий ранглар, эшик ва деразалар, озиқ- овақт ва хурмо маҳсулотлари билан танишди.