Руҳоний: Баржом дастурини барҳам топиши барчаларнинг пушаймон бўлишига сабаб бўлади
-
Руҳоний
Эрон ислом жумҳурияти президенти хавфсизлик, тинчлик, барқарорлик ва минтақавий ҳамкорликларини кенгайтириш йўлида Баржом дастурини сақлаш зарурлигини таъкидлаб, ядровий келишувга барҳам берилиши барча томонларнинг пушаймонлигига олиб келиши мумкин деб айтди.
Кеча Эрон ислом жумҳурияти президенти Теҳронда Франция ТИВ раҳбари Жан Иве Ле Дрианни қабул қилганида Баржом муштарак дастурини барч томонлар учун янги бир имтиҳон ва синов эканлигига тўхталиб, дедики, Баржом дастурини сақланиб қолиши бутун жаҳонга музокара ва дипломатия муаммоларга ечим топишнинг энг афзал ва яхши йўли эканлиги ва уни барҳам топиши эса сиёсий музокараларни ҳардоим самарасиз қолиши маъносида эканлигини исботлаб берди.
Эрон ислом жумҳурияти президенти ўз сўзларида Эрон ҳеч қачон Баржом дастурини биринчи бўлиб бузмайдигани ва ўзаро ишонч, тинчлик, ҳамкорликлар ҳамда халқаро ва минтақа тинчлиги йўналишида ушбу келишувларнинг таъсирчан эканлигини таъкидлаб келмоқа деб қўшимча қилди.
Ҳасан Руҳоний ўз сўзларида Форс Кўрфази хавфсихлигини минтақа учун ўта аҳамиятли эканлигига ишора қилиб, Яман бўҳрони бораисда қуйидагича фикр билдирди: Халқаро ташкилотлар оташкесим ўрнатиш йўлида , Ямнадаги уруш - тинч аҳолини оммавий қирғин этилишини тўхтатиш ҳамда бу мамлакат халқига инсонпарварлик ёрдамлар кўрсатиб беришга ҳаракат қилишлари керак деб изоҳлади.
У ўз сўзларида терроризмга қарши курашни кучайтириш ва бу хатарли ҳаракатни илдизидан йўқ қилиш ҳамда Сурия халқига кўмаклашишни минтақада Эрон ва Франция ҳамкорликларининг энг биринчи мавзўларидан эканлигини таъкидлаб, Сурия бўҳронига ечим топишнинг ягона йўли Дамашқ давлатига ёрдам кўрсатишдир деб қайд этди.
Франция ТИВ раҳбари Жан Ив Ле Дриан ҳам бу учрашувда Баржом дастурини сақлаб қолиши зарурлигига ишора қилар экан, МАГАТЕ ҳисоботлари ҳам Эрон давлатини ўз мажбуриятларига риоя қилишини кўрсатмоқда. Франция давлати Баржом дастурини сақлаб қолиши учун саъй ҳаракатларини давом эттиради деб айтди.
Франция ТИВ раҳбари шунингдек Европа давлатлари Эрон билан имзоланган ядровий келишувни хусусан минтақада барқарорлик ва тинчликни таъминлаш йўлидаги жуда муҳим ҳужжат эканлигини таъкидламоқда. Эрон ва Франция давлатлари минтақада хавфсизлик ва барқарорликни кучайтириш ҳамда ҳар қандай инсоний фожиаларни вужудга келишини олдини олшида ҳамкорлик қила олишади деб таъкидлади.