Зариф: Қўшма чоралар дастури борасида парламент танқиди ўртага қўйиламади
(last modified Sun, 17 Jul 2016 13:50:28 GMT )
июл 17, 2016 18:50 Asia/Tashkent
  • Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф
    Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф

Эрон Ташқи ишлар вазири Қўшма чоралар дастури борасида парламент танқиди хусусида хабар берилмаганлигини айтди.

Эрон Ташқи ишлар вазири мамлакат Исломий Кенгаши мажлиси томонидан Қўшма чоралар ҳамма томонлама дастури ижро этилишининг илк ҳисоботи борасида танқиди хусусида хабар берилмаганлигини айтди.

Қўшма чоралар ҳамма томонлама дастурида эришилган ютуқлар, Туркиядаги сўнгги ўзгаришлар ва Франциянинг Ницасидаги сўнгги террористик амалиёт борасида Исломий Кенгаш мажлисининг бугунги ёпиқ йиғилишида ҳисобот бериш учун иштирок этган Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф Ташқи ишлар вазирлигининг Қўшма чоралар ҳамма томонлама дастурининг ижро этилиши хусусида мажлиснинг Миллий хавфсизлик ва ташқи сиёсат комиссиясига ҳисобот бериш борасида қонунга мутобиқ Ташқи ишлар вазирлиги Қўшма чоралар ҳамма томонлама дастурининг ижро этилиши хусусидаги ўз ҳисоботларини бу комиссияга топширганлигини қўшимча қилди.

Эрон Ташқи ишлар вазири Исломий Кенгаш мажлиси ахборот агентлиги билан суҳбатда Қўшма чоралар ҳамма томонлама дастурининг ижро этилиши хусусида Ташқи ишлар вазирлигининг ҳисобот ёзишини айрим мажлис вакиллари танқид қилганлиги борасида тўхталиб, Ташқи ишлар вазирлигига мажлисдан танқид етказилмаганлигини айтди.

Зарифнинг таъкидлашича, мажлис вакиллари ўз танқидларини Ташқи ишлар вазирлиги масъуллари Исломий Кенгаши мажлиси Миллий хавфсизлик ва ташқи сиёсат комиссиясига борганларида ўртага қўйишлари мумкин ва албатта жавоб оладилар.