Эрон: Чет эл қўшинлари Афғонистондан чиқариб юборилиши керак
(last modified Wed, 28 Mar 2018 12:42:16 GMT )
март 28, 2018 17:42 Asia/Tashkent
  • Эрон: Чет эл қўшинлари Афғонистондан чиқариб юборилиши керак
    Эрон: Чет эл қўшинлари Афғонистондан чиқариб юборилиши керак

Тошкент анжумани давомида Эрон Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Аббос Ароқчи Афғонистонда террорчиликни енгиш учун барча мамлакатлар кучларини бирлаштиришга чақирди.

Эрон Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Аббос Ироқчининг сўзларига кўра, Ироқ, Сурия ва Афғонистонда фаолият юритаётган террорчи гуруҳлар ҳудуддаги умумий вазиятни ёмонлаштирмоқда.

“Мен шунга алоҳида эътибор бермоқчиманки, биз, барча мамлакатлар, Афғонистонни қўллаб-қувватлашда ҳамкорлик қилишимиз керак, биз биргаликда террорчиликка барҳам беришимиз мумкин”, — деди Ароқчи.

Эрон Ташқи ишлар вазири ўринбосарининг сўзларига кўра, террорчиликка қарши курашни синчковлик билан олиб бориш керак. Бунинг учун биринчи навбатда ўзаро нафрат уйғотувчи мафкураларга қарши курашиш лозим, аҳолининг радикаллашиб кетишига йўл қўймаслик керак.

“Уруш 40 йилдан бери давом этмоқда. Бизнинг фикримизча, хорижий қўшинлар киритилиши ҳам уни тўхтатишга ёрдам бера олмади. Шунинг учун ягона йўл, бу —  тинчлик музокаралари жараёнини бошлашдир. Биз ушбу ижобий қадамни қўйишда Афғонистон ҳукумати ташаббусини қўллаб-қувватлаймиз — чет эл қўшинларини мамлакатдан чиқариб юбориш ва Афғонистоннинг ўз салоҳиятини ошириш керак”, — деди Ароқчи.