Эрон давлати Саудия Арабистони режимининг иддаоларига аксил амал кўрсатди
(last modified Fri, 30 Mar 2018 13:05:08 GMT )
март 30, 2018 18:05 Asia/Tashkent
  • Эрон давлати
    Эрон давлати

БМТдаги Эрон ислом жумҳуриятининг намояндаси "Эрон давлати Яманнинг Ансорулоҳ гуруҳига ракета етказиб бермоқда" деган Ол Сауд режимининг асоссиз иддаоларига кўрсатган аксил амалида, ушбу идддао ва тўҳматлардан Саудия Арабистон режимининг мақсади Яманда содир этаётган жиноятларни хаспўшлаш ва оммавий афкор эътиборини чалғитишдан ўзга нарса эмас деб айтди.

ИРНА тарқатган хабарига кўра, кеча БМТдаги  Эрон намояндаси Ғуломали Хушрў  БМТ бош котиби ва бу ташкилот Хавфсизлик кенгаши раисига йўллаган мактубида Яманга ваҳшиёна ҳужумлар уюштираётган  Арабистон бошчилигидаги коалиция наттоғини асоссиз иддаолари ва тўҳматларига билдирган эътирозида,  ушбу иддаолар ва тўҳматлар БМТ уставига бутунлай зиддир деб таъкидлади.

Ғуломали Хушрў шунингдек  Ол Сауд режими амияси томонидан Яман мамлакатини қўршовга олинаётганига ишора қилиб,  Ол Сауд режимини "Эрон давлати Яманга ракета етказиб бермоқда" деган иддаоларида асос йўқ деб эълон қилди. У ўз мактубида  Арабистон режими масъулларини бундай иддаолар ва тўҳматларидан асли мақсади  бу режимни Яманда содир этаётган жиноятларини хаспўшлаш ва бу жинояларадан оммавий афкорни чалғитишдир деб қўшимча қилди.

БМТдаги Эрон элчиси шунингдек  Ол Сауд режимини  минтақада нотинчликлар яратиш айниқча қаҳатчиликка дучор бўлган Яманга қарши тажовузокрликларини тўхтатишга чақирди.

Ғуломали Хушрў халқаро ҳамжамиятдан  бу жиноятларда Ол Сауд  режими масъулларини жавобгарликка тортиши ҳамда  Яманга инсонпарвалик ёрдамлар кўрсатиш учун йўлни текислаб беришини сўради.