Амир Исмоилий: Эроннинг ракета қудрати юзасидан музокара ўтказиш ҳеч қандай маъно ва мазмунга эга эмас 
(last modified Mon, 02 Apr 2018 13:17:51 GMT )
апрел 02, 2018 18:17 Asia/Tashkent
  • Амир Исмоилий: Эроннинг ракета қудрати юзасидан музокара ўтказиш ҳеч қандай маъно ва мазмунга эга эмас
    Амир Исмоилий: Эроннинг ракета қудрати юзасидан музокара ўтказиш ҳеч қандай маъно ва мазмунга эга эмас

Амир Фарзодий Исмоилий Меҳр ахборот агентлиги билан ўтказган суҳбатида шундай таъкидладики, ҳар бир мамлакатнинг мудофаа қудрати, ўша юртнинг сув ва ерини ҳимоя қилишдек, ажралмас қудрати ва иқтидори ҳисобланади 

Эрон ислом жумҳурияти армиясининг Хотамул Анбиё с.а.о.в номли ҳаво мудофаа қароргоҳи қўмондонига кўра, Эроннинг мудофа ва ракета қудрати юзасидан музокара ўтказиш ҳеч қандай маъно ва мазмунга эга эмас. 

Эрон ислом жумҳурияти армиясининг Хотамул Анбиё с.а.о.в номли ҳаво мудофаа қароргоҳи қўмондони Амир Фарзодий Исмоилий Меҳр ахборот агентлиги билан ўтказган суҳбатида шундай таъкидладики, ҳар бир мамлакатнинг мудофаа қудрати, ўша юртнинг сув ва ерини ҳимоя қилишдек, ажралмас қудрати ва иқтидори ҳисобланади. 

Эрон ислом жумҳурияти армиясининг Хотамул Анбиё номли ҳаво мудофаа қароргоҳи қўмондонининг маълум қилишича, душманлар исломий инқилобга зарар етказишни кўзлашмоқда, шунинг учун турли хил баҳоналар билан жумладан ракета имкониятлари ҳақида музокара ўтказиш билан Эроннинг минтақадаги қудратига путур етказишга уринишади. 

Эрон ракета дастури бўйича музокара ўтказиш бўйича провакацион ҳаракатлар Америка қўшма штатлари томонидан ва айрим европа мамлакатлари жумладан Британия ва Франция ҳамда Саудия режими томонидан бошқарилади ва амалга оширилади. Бундан кўзланган мақсад эса, минтақадаги мувозанатни издан чиқариш учун Эрондан қўрқитишдир.  

Ёрлиқ