Генерал Ҳотамий: Ўрта Шарқ минтақаси хавфсизлиги борасидаги бегона мамлакатларнинг варианти самарасиздир
-
Генерал Ҳотамий
Эрон мудофаа вазири ташқаридан келган давлатларни Ўрта Шарқ минтақаси хавфсизлиги борасидаги вариантларини қабул қилиб бўлмайди ва уларнинг ақида - вариантини амалга ошириш мумкин эмас, зеро минтақа хавфсизлиги борасида фақат Ўрта Шарқ фуқаролари ва яшовчилари қарор чиқариш ҳаққига эгалар деб таъкидлади.
Бугун Эрон мудофаа вазири Москвада ўтказилиши кутилаётган хавфсизлик йиғилишида қатнашиш мақсадида бу шаҳарга боргани билан минтақа хавфсизлики учун ташқи мамлакталар ўрта қўйган вариантини самарасиз қолишини Сурия вазияти исботлаб берганини баён этар экан, бегоналар назарга тутган хавфсизлик варианти уша мамлакталарни минтақа вазиятидан огоҳ бўлмагани ва минтақа халқалар манфаатларига мос бўлмаган туфайли ҳеч қачон амалга оширишмайди деб қўшимча қилди.
Генерал Амир Ҳотамий шунингдек минтақада терроризмга қарши кураш учун иккита коалиция шакланди, биринчиси муқовамат коалицияси эди ва Сурия давлатини ҳимоя қилиши билан террористларга қарши ҳақиқий курашни давом эттириб, ИШИД такфирий террорчи гуруҳини мағлубиятга учратишга муваффақ бўлди.
Эрон Мудофаа вазири ўз сўзларида иккинчи коалиция АҚШ бошчилигида ташкил этилди. Бу коалиция ўз манфааталарини инобатга олиб иш олиб борди ва манфаатлари тақазо этганида террористларни бошқариб ҳимоя қилди деб аниқлик киритди.
Айтиш керакки эртага чоршанба куни 80 мамлакат мудофаа вазирлари, бош штаб раислари, олий мартабали ҳарбий масъуллари ва қўмондонлари ҳамда Халқаро ташкилотлар вакиллари иштирокида Москвада Халқаро йиғилиш иш бошлайди.