Эрон ва Туркманистон вазирлари энергетика соҳасида ҳамкорлик қилишни таъкидлашди
Вазирлар Теҳронда ўтказилган қўшма йиғилишларида икки тарафнинг сув ва энергетикани айирбошлаш соҳасида қатъий ва мунтазам ҳамкорлик қилишни ҳамда энергия ва сув тармоқларида ўзаро ҳамкорлик қилиш қўмитасини ташкил этишни таъкидлашди
Эрон ва Туркманистон республикасининг энергетика вазирлари Теҳронда ўтказилган қўшма йиғилишларида икки тарафнинг сув ва энергетикани айирбошлаш соҳасида қатъий ва мунтазам ҳамкорлик қилишни ҳамда энергия ва сув тармоқларида ўзаро ҳамкорлик қилиш қўмитасини ташкил этишни таъкидлашди.
Ризо Ардакиён Туркманистон ва Эрон президентларининг Ашхабодда энергетика соҳасида эришилган келишувларни амалга ошириш мақсадида Теҳронга жума куни сафар қилган Туркманистон энергетика вазири Чаримират Пурчеков билан ўтказган қўшма йиғилишдаги чиқишида шундай айтдики, Туркманистон энергетика вазирининг Теҳронга сафар қилиши сув ва энергетика соҳасида таъсирли ҳамкорлик қилиш учун янги давр бошланганини англатади.
Эрон энергия вазири сув ва энергетикага боғлиқ мавзуни Эрон президентининг Туркманистонга уюштирган сафари жараёнидаги икки томоннинг қизиқишлари ва муштарак масаласи дея атади ва шундай қўшимча қилиб ўтдики, эришилган келишувларга биноан, икки томонлама молиявий масалаларнинг ҳал этилгунига қадар, Туркман томони икки мамлакатнинг иккинчи электр линиясини электр билан таъминлаб туради ва шу билан бир пайтда Туркманистон Эронга электр ўтказиш учун учинчи линияни ҳам такомиллаштиришни бошлайди.
Туркманистон энергетика вазири қисқи муддат ичида икки юрт ўртасидаги иккинчи электр линияси юзасидан келиб чиққан муаммо бартараф этилишини ишонтириб таъкидлади.