Эрон ва Россиянинг Суриядаги ўзгаришлар юзасидан олиб борган маслаҳатлашувлари
(last modified Thu, 12 Apr 2018 06:21:25 GMT )
апрел 12, 2018 11:21 Asia/Tashkent

Россия федерацияси президентининг Сурия ишлари бўйича махсус намояндасининг Теҳронга сафар қилиши ва Эрон расмийлари билан Суриядаги ўзгаришлар ҳақида маслаҳатлашувлари икки юртнинг минтақа даражасидаги стратегик муносабатларининг яқинлигидан дарак беради.

      Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

      Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.

     Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.  

      Бугунги  суҳбатимиз "Эрон ва Россиянинг Суриядаги ўзгаришлар юзасидан олиб борган маслаҳатлашувлари”га доир мавзуга бағишланади.     

     Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

      Россия федерацияси президентининг Сурия ишлари бўйича махсус намояндасининг Теҳронга сафар қилиши ва Эрон расмийлари билан Суриядаги ўзгаришлар ҳақида маслаҳатлашувлари икки юртнинг минтақа даражасидаги стратегик муносабатларининг яқинлигидан дарак беради. Эрон ислом жумҳурияти ташқи ишлар вазирининг сиёсий ишлар бўйича катта ёрдамчиси Жоберий Ансорий сешанба куни Россия Федерацияси президентининг Сурия ишлари бўйича махсус вакили Александ Лаврентив билан Теҳронда учрашган чоғида Эрон ва Россиянинг алоқаларини юқори даражада эканлигини таъкидлади. Россия Думасининг раиси Вячеслав Володин бошчилигидаги Россия Думасининг депутатлар делегацияси якшанба куни Эрон расмийлари билан турли масалалар юзасидан жумладан терроризмга қарши курашиш бўйича ҳамкорлик қилиш ҳақида музокара ўтказиш мақсадида Теҳронга келган эди. Бундан олдин ҳам, Туркия, Россия ва Эрон президентлари 4 апрел кунида Анқарада Сурия масаласи бўйича уч томонлама учрашувлар ўтказилган эди. Саудия арабистони ва Америка қўшма штатларининг террорчи гуруҳларни ва ИШИД террорчилик гуруҳини молиявий ва қурол яроқлар билан ҳимоя қилиши ортидан Сурияда етти йиллик уруш давом этди. Америка, Арабистон ва минтақанинг айрим доиралари Сурияни парчалаб юбориш ва муқовамат ҳаракатларини барҳам бериш мақсадини кўзлашган эди.

     Аммо, уларнинг фитналари ва ғаламизликлари барбод бўлди. Ушбу ғалаба эса очиқ-ойдин ва яққол натижаларни кўрсатди. Шу боисдан, Америка қўшма штатлари ва Исроил режими Суриянинг суверенитетига путур етказиш ва Дамашқ давлатига қарши айбловларни киритишга уринмоқда. Бундан кўзланган мақсад эса, Сурияда терроризмга қарши курашдаги жанг майдонида қўлга киритилган ғалабанинг ўз тасдиғини топишига монеълик қилишдир. Александр Лаврентивга кўра, Суриядаги позиция ва вазият кун сайин ўзгармоқда ва ушбу ўзгарувчан вазиятда ижобий масалалар ҳамда ташвишга солувчи масалаларни қамраб олади. Ушбу воқеалар жараёнида юзага келган охирги ғаламизлик ҳаракатларидан бири бу, Суриянинг Ҳўмс вилоятидаги ал-Тифур ҳарбий базаси душанба куни эрталаб ракета ҳужумига учраши бўлди. Ушбу ҳужумда бир қанча инсонлар ҳаётдан кўз юмди ва оғир тан жароҳати олди. Сионистик режимнинг жанг вазири Овигдор Либерман Ядиот Оҳаронот рўзномаси билан ўтказган суҳбатида Тел Авивнинг ушбу ракета ҳужумидаги ролини тан олди.

     Шу билан бирга террорчилик гуруҳларига яқин бўлган манбалар Сурия армияси ҳарбийларининг шанба куни Шарқий Ғутадаги Дума минтақасига қарши химиявий ҳужумларни амалга оширганлигини иддао қилиб чиқишди ва ушбу ҳужум оқибатида 75 нафар инсон ҳаётдан кўз юмганлиги ва ўнлаб одамларнинг ярадор бўлганликлари ҳақида маълумот беришди. Эрон ислом жумҳурияти ташқи ишлар вазирининг сиёсий ишлар бўйича катта ёрдамчиси Жоберий Ансорий Сурияда химиявий қуролларнинг ишлатилганлига қаратилган лойиҳани, айрим давлатларнинг терроризм воситасидан фойдаланиш ҳаракатларини давом эттириш учун муҳит яратиш деб атади. Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг халқаро ишлар бўйича маслаҳатчиси Али Акбар Вилоятий ҳам шундай айтдики, ушбу мавзу ғаламизлик ва иғвогарлик режаси бўлиб, шу каби лойиҳалар америкаликлар томонидан Суриянинг мазлум халқига қарата бир неча маротаба қўлланди. Бунинг охирги натижаси эса Ишғолгар Исроил режимининг Суриянинг Ҳўмс вилоятидаги Тифур ҳарбий базасига қарата амалга оширилган ҳаво ҳужуми эди. Шунингдек, Али Акбар Вилоятий Американинг Сурияга қарши Шарқий Ғутадаги Дума шаҳрида химиявий қурол ишлатгани ҳақидаги айбловларига ишора қилиб шундай айтдики, Сурия давлати бундан бир неча йил олдин ўзининг химиявий қуролларининг барчасини халқаро ташкилотларга топширган эди.

     Айни пайтда Суриядаги химиявий қуроллар сақланадиган арсеналлар бутунлай бўшатилган ва халқаро ҳамжамият томонидан ўрганиб чиқилган ва тасдиқланган. Америкаликлар, Дамашқ яқинида, Шарқий Ғута ҳудудига Сурия армияси томонидан химиявий ҳужум қилинганини иддао қилишмоқда ва бунинг учун Сурия ҳукуматига қарши ҳужум қилмоқчи. Лекин Сурия давлати ушбу химиявий ҳужумга алоқадор эмаслигини таъкидлаб келмоқда.  Сионистик режим ва Америка қўшма штатлари Эрон ислом жумҳурияти, Россия федерацияси ва Сурия давлатлари томонидан ташкил этилган коалициядан жиддий хавотирга тушган. Негаки, ушбу учала мамлакатларнинг ҳамжиҳатлигини минтақадаги ўзларининг тақсимлашга қаратилган мақсадларининг рўёбга чиқишига тўсқинлик деб билишади. Эрон ташқи ишлар вазирлигининг халқаро тадқиқотлар ва таълим марказлари раиси доктор Саййидмуҳаммад Коземи Сажжодпурнинг фикрича, Эрон ва Россиянинг алоқалари тақдирни белгиловчи муносабат бўлиб, Ўрта Шрақда янги муносабатларнинг ўрнатилишида туртки беради ва бир ёқлама монополияга эга бўлиш ҳаракатларга монеълик қилади. Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг халқаро ишлар бўйича маслаҳатчиси Али Акбар Вилоятий Эрон ва Россия алоқалари минтақадаги мувозанат ва осойишталикни сақлаб қолишда ҳамда минтақада хавфсизликни ўрнатилишида муҳим стратегик аҳамиятга эга бўлиб, Американинг Ироқ ва Сурияни парчалаб юборишга қаратилган режасига қарши туради.       

     Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.  Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.

 

Ёрлиқ