Эронда хорижий валюта ҳисобланмиш доллар ўрнини евро пул бирлиги эгаллайди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i32400-Эронда_хорижий_валюта_ҳисобланмиш_доллар_ўрнини_евро_пул_бирлиги_эгаллайди
Ҳасан Руҳоний раислигида чоршанба куни ўтказилган давлат ҳайъатининг йиғилишида Доллар ўрнига Евро пул бирлиги ишлатилиши ҳақида қарор қабул қилинди
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
апрел 18, 2018 19:06 Asia/Tashkent

Ҳасан Руҳоний раислигида чоршанба куни ўтказилган давлат ҳайъатининг йиғилишида Доллар ўрнига Евро пул бирлиги ишлатилиши ҳақида қарор қабул қилинди

Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний раислигида чоршанба куни ўтказилган давлат ҳайъатининг йиғилишида Доллар ўрнига Евро пул бирлиги ишлатилиши ҳақида қарор қабул қилинди. 

Эрон президенти матбуот сайти тарқатган хабарга кўра, ушбу қарорга биноан, давлат ҳайъати Эрон давлатининг барча вазирликлари, ташкилотлари ва ширкатларини Евро пул бирлигини ўзларининг молиявий олди-бердиларида, маълумотларда, статистика ҳисоботларида қўллашлари учун масъул этиб қўйди. 

Шунингдек, мазкур қарорга мувофиқ Эрон марказий банки давлат ҳайъати томонидан қабул қилинган ушбу қарор қонуний кучга киргунига қадар Эрон пул бирлиги Риёл ва евро пул бирлигининг курс бўйича қийматини доимий тарзда эълон қилиб бориши ва ўз назоратига олиши керак.