Эрон Ташқи ишлар вазири Американи огоҳлантирди
(last modified Fri, 20 Apr 2018 11:34:48 GMT )
апрел 20, 2018 16:34 Asia/Tashkent
  • Эрон Ташқи ишлар вазири Американи огоҳлантирди

Пайшанба куни Муҳаммаджавод Зариф ядроивй келишувдан Американинг чиқиши Вашингтон ҳукумати учу ёмон оқибатларни олиб келиши мумкинлигини таъкидлади.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар беришича, Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф, агар АҚШ Эрон ядровий дастури бўйича келишувдан чиқса, Теҳрон Вашингтон учун нохуш бўладиган бир қатор чоралар кўришини айтди. 

Муҳаммаджавод Зариф АҚШ келишувдан воз кечса, Эрон ўз манфаатларидан келиб чиқиб ҳаракат қилиши ва келишув доирасида ҳамда унга кирмайдиган чораларни қўллаши мумкинлигини айтди. 

“Эрон АҚШ келишувдан воз кечадиган бўлса, қўллайдиган чораларни белгилаб олди ва халқаро ҳамжамиятнинг муносабати америкаликлар учун жуда ёқимсиз бўлади”, деб айтган Зариф Нью-Йоркка келгач. У бу ерда БМТ Бош ассамблеяси йиғилишида иштирок этади. 

АҚШ келишувнинг ўзгартирилишини талаб қилмоқда. АҚШ европалик ҳамкорлари келишувнинг камчиликларини тўғрилаш устида ишламасалар, ундан чиқишини айтмоқда.

АҚШ президенти Доналд Трампнинг иддаосига кўра, Эрон билан беш+бир гуруҳи ўртасида имзо этилган Эрон ядровий келишуви фақат Эрон Ислом Жумҳуриятининг манфаатларини ҳимоя этади.

Ҳолбуки, Европа Иттифоқининг ташқи сиёсати масъули Федерико Могрини  ушбу келишув халқаро ҳамжамиятга тааллуқли эканлигини таъкидлайди ва кўплаб давлатлар масъуллари Трампга хилоф равишда ушбу келишувни сақлаш тарафдорилар.

 

Ёрлиқ