Руҳоний: Эроннинг валюта бўйича сиёсати Америкага олдиндан жавоб бериш эди
(last modified Sat, 21 Apr 2018 12:49:56 GMT )
апрел 21, 2018 17:49 Asia/Tashkent
  • Руҳоний: Эроннинг валюта бўйича сиёсати Америкага олдиндан жавоб бериш эди
    Руҳоний: Эроннинг валюта бўйича сиёсати Америкага олдиндан жавоб бериш эди

Америка ядровий битим бўйича ҳар қандай қарорга келса, Теҳронда ушбу масала бўйича ҳеч қандай муаммо юз бермайди

Эрон ислом жумҳурияти президентининг таъкидлашича, Америка ядровий битим бўйича ҳар қандай қарорга келса, Теҳронда ушбу масала бўйича ҳеч қандай муаммо юз бермайди. Унга кўра, Эроннинг валюта бўйича янги қабул қилган сиёсати Америка томонидан олиб борилган ғаразгўйлик ҳаракатларига олдиндан жавоб қайтариш эди. 

Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний бошчилигида чоршанба куни ўтказилган давлат ҳайъатининг йиғилишида халқаро иқтисодий муомалаларда ва статистика ҳисоботларида қўлланиладиган халқаро валюта ҳисобланмиш доллар ўрнига евро пул бирлигини ишлатилиши ҳақида қарор қабул қилинди. 

Ҳасан Руҳоний давлат юқори мартабали расмийлари ва мудирлари билан ўтказилган семинар йиғилишида шундай айтдики, Эроннинг валюта масаласи бўйича қабул қилган қарори Американинг жорий йил 12 май куни ядровий битимдан чиқиб кетиши эҳтимолига қаратилган, олдиндан жавоб бериш чоралари эди. 

Америкаликлар 12 май куни ядровий битимдан чиқиб кетиш билан Эрон халқига қарши кескин чоралар кўришни ва ички бозорни тартибсиз ҳолга келтиришни кўзлашган эди. Бироқ, Эрон давлати АҚШнинг кескин ҳаракатларини олдини олди ва одамларнинг кўнглини хотиржам қилди. 

Ёрлиқ