Зариф: Остона музокаралари Сурияда доимий тинчликка сабаб бўладиган ягона ҳаракатдир
Эрон ислом жумҳурияти ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф дедики, Остона жараёни шундай бир ҳатти-ҳаракатдирки, Сурияда мустаҳкам ва доимий тинчликка кафолат бериши мумкин.
Кеча Эрон ТИВ раҳбари Москвада россиялик ва туркиялик касбдошлари билан ўтказган матбуо конференцияда эндиликда Остона жараёни ва музокаралари БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар ҳамкорлиги билан Суряида адолатли ва мустаҳкам тинчлик - сулҳга кафолат берадиганягона равиш ва ҳарактадир деб изоҳлади
ИРНА тарқатган хабарига кўра, Муҳаммадажавод Зариф Халқаро ҳамжамиятни Остона тинчлик музокаралари ҳамда Сочи йиғилишдаги қарорлар асосидаги сиёсий ҳал йўлни қўллаб қувватлаши зарурлигини таъкидлаб, Сурия бўҳронига фақат сиёсий йўллар билан ечим топишнинг имкони бор деб қўшимча қилди.
Эрон ташқи ишлар вазири шунингдек, Остона музокараларининг кафили бўлган уч мамлакат президентлари ва ТИВ раҳбарлари ҳардоим Сурия яхлитлиги, ҳокимияти, сиёсий мустақиллиги, миллий бирлиги ҳамда бу мамлакат бўҳронини тезлик билан сиёсий йўллар билан ҳал қилишни ҳимоя этиб келишмоқда.
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ҳам ушбу матбуот конференцияда Россия, Эрон ва Туркия давлатлари Сурияни тақсимлашга асосланган ҳар қнадай ҳатти ҳаракатнинг нотўғрилиги ва қабул қилиб бўлмайдиганлигини таъкидлаб келишмоқда деб айтди.
Туркия ТИВ раҳбари Мавлуд Човуш -ўғлу ҳам Остона жараёни ва музокараларини Сурия бўҳронига ечим топиш учун бутун жаҳон ва халқаро миқёсидаги ягона муҳим ва тўғри қарор эканлигини таъкидлаб, Эрон, Туркия ва Россия давлатларини Остона музокаралари чорчубасида фаол тарзда амал қилаётганини маълум қилди.
Эрон ТИВ раҳбари Москвада ўтказилган учтомонлама йиғилишдан кейин Эронга қайтиб келди.