Эрон ва Франция президентлари икки юрт алоқаларини янада мустаҳкамлашни таъкидлашди
(last modified Mon, 30 Apr 2018 12:55:53 GMT )
апрел 30, 2018 17:55 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Франция президентлари икки юрт алоқаларини янада мустаҳкамлашни таъкидлашди
    Эрон ва Франция президентлари икки юрт алоқаларини янада мустаҳкамлашни таъкидлашди

Эроннинг Франция билан алоқаларини янада мустаҳкамлашдаги ўзига хос аҳамиятига ишора қилиб шундай айтдики, икки юртнинг сиёсий, маданий, иқтисодий масалалари ҳамкорлик қилиши учун кўплаб қулай имкониятларни эътиборга олиб Теҳрон Париж билан ҳамма соҳаларда ҳамкорликларни янада кучайтиришга қатъиятлик билан ёндашади. 

Эрон ислом жумҳурияти ва Франция президентлари Теҳрон ва Париж алоқаларини барча соҳаларда икки халқнинг муштарак манфаатларини кўзлаб, янада мустаҳкамлаш ва кенгайтиришни таъкидлашди.

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний якшанба куни Франция президенти Эмануэл Макрон билан ўтказган телефон мулоқотида Эроннинг Франция билан алоқаларини янада мустаҳкамлашдаги ўзига хос аҳамиятига ишора қилиб шундай айтдики, икки юртнинг сиёсий, маданий, иқтисодий масалалари ҳамда минтақага боғлиқ масалаларда ҳамкорлик қилиши учун кўплаб қулай имкониятларни эътиборга олиб, Теҳрон Париж билан ҳамма соҳаларда ҳамкорликларни янада кучайтиришга қатъиятлик билан ёндашади. 

Шунингдек, Эрон президенти ядровий келишувни минтақавий ҳамкорлик ва хавфсизликнинг мустаҳкамланишида асос бўлиб хизмат қилади деб айтди ҳамда шундай қўшимча қилиб ўтдики, Эроннинг бошқа мамлакатлар билан алоқаларининг асоси, ўзаро ишонч бўлган ва ядровий келишув Эрон ва Ғарб мамлакатлари ўртасида ишонч ҳосил қилиш учун биринчи муҳим қадам эди. 

Ҳасан Руҳонийга кўра, америкаликларнинг ядровий келишувга қарши позициялари еттита мамлакат ўртасида эришилган мазкур битимни ошкора поймол этиш ҳисобланади.