Эрон борасида Нетаняҳунинг кулгули иддаолари
(last modified Tue, 01 May 2018 12:52:14 GMT )
май 01, 2018 17:52 Asia/Tashkent
  • Нетаняҳу
    Нетаняҳу

Кеча сионистик режими бош вазири Бинёмин Нетаняҳу Эронга қарши қаратилган янги шоусида бир нечта сидилар, суратлар ва коғозларни намойиш этиб инкор қилиб бўлмайдиган ушбу далиллар Теҳрон даавлатини атом бомба ишлаб чиқариш пайида бўлганини исботлайди деб иддао қилди.

Сионистик режим бош вазири  бу режимнинг ядровий омборларида юзлаб ядровий каллакларни сақланганлигига ишора этмаган ҳолда, Эрон ислом жумҳурияти ядровий қурол ишлаб чиқариш дастурларини янада кенгайтирмоқда  деб иддао қилмоқда.

Бугун эрта тонгда Эрон ТИВ -и наттоғи Баҳром Қосимий Эрон борасидаги сионистик режими бош вазирининг кулгули в асоссиз иддаолари ва сенарияларини шарманда бўлиб қолган бу босқинчи режитмнинг навбатдаги самарасиз саъй ҳаракатлари ва фарёдлари эканлини таъкидлаб,  бунай фитна ва иғволар сурбетликдан ўзга нарса эмас деб қўшимча қилди.

Кеча шунигдек Европа Иттифоқи ташқи сиёсати масъули Федерико Могерини,   сионистик режими бош вазирининг  асоссиз иддаолари ва саҳаналаштирилган ҳатти ҳаракатига кўрсатган аксиламалида  ҳозиргача МАГАТЕ томонидан тарқатилган 10 та ҳисоботнинг барчаси Эрон давлатини Баржом ядровий дастурига риоя қилишини исботлаган деб баён этди.

Могерини шунингдек  Нетаняҳу Эрон томонидан Баржом дастурини паймол этилганини исботлаб бериш учун бирон факт- далилга эга эмас деб таъкидлади.

Шу ҳолда Эрон ТИВ раҳбари Муҳамамдажавод Зариф ҳам  Твиттер саҳифасида  Баржом борасида АҚШ президенти Дональд Трамп қарорини яқинлашиши ва Нетаняҳу иддаоларини бир вақтга тўғри келганини ҳар икки томоннинг  махфий тарзда мувофиқлаштиришганлигининг нишонаси бўлганини таъкидлаб,  Трампнинг дод -фарёдлари парда ортидаги фитналарни ошкор этган деб аниқлик киритди.