Эрон мудофаа вазири Нетаняҳунинг иддаоларига муносабат билдирди
Нетаняҳунинг тарғибот-ташвиқотга қаратилган намойишкорона чиқиши ушбу режимнинг ихтилоф келтириб чиқариш ва Фаластиннинг мазлум халқига қарши олиб бораётган оқлаб бўлмас жиноятларини омма офкоридан чалғитиш ва унуттиришдир
Эрон ислом жумҳурияти мудофаа вазири Қудсни ишғол этган режимга ва унинг хомийларини огоҳлантириб шундай айтдики, фитна чиқаришга қаратилган ғаламизликларни ва хатарли ҳаракатларни тўхтатинглар, негаки, Эроннинг жавоби ғафлатда қолдирувчи бўлади ва пушаймонликка олиб келади.
Сионистик режим бош вазири Бинямин Нетаняҳу душанба куни Эрон ислом жумҳуриятига қарши ўзининг янги провокацион намойишида, Эроннинг атом қуролини яратиши учун махфий дастури борлигини иддао қилди.
Генерал Хотамий сешанба куни Нетаняҳунинг асоссиз ва далилсиз иддаоларига ҳамда Сионистик режимнинг гиж-гижлаш ҳаракатларига жавобан шундай айтдики, Нетаняҳунинг тарғибот-ташвиқотга қаратилган намойишкорона чиқиши ушбу режимнинг ихтилоф келтириб чиқариш ва Фаластиннинг мазлум халқига қарши олиб бораётган оқлаб бўлмас жиноятларини омма офкоридан чалғитиш ва унуттиришдир.
Эрон мудофаа вазирига кўра, Эрон ислом жумҳурияти мазлум Фаластин халқининг асосий хомийси ҳисобланади ва ҳуқуқий ҳимоячиси бўлади.
Бенямин Нетаняҳу ҳам АҚШ президенти Доналд Трамп сингари Эрон миллатига қарши душманликка қаратилган ценарийсини ижро этмоқда.