Эрон ТИВ раҳбари: Эрон Баржом хусусида қайта музокара ўтказмайди
Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф дедики, Теҳрон давлати Баржом дастури борасида қайта музокара ҳам ўтказмайди, бу дастурга қўшимчалар ҳам киритмайди деб айтди.
Бугун Муҳаммаджавод Зариф видео орқали тарқатган мурожаатида Эрон ислом жумҳуриятини Баржом борасида музокара ўтказмоқчи бўлмагани ҳамда бу дастурга бирон қўшимчалар ҳам киритмоқи эмаслигини таъкидлар экан, ядровий келишув учун фақат бир йўл мавжуддир ва бу йўл фақат АҚШ давлатини ўз мажбуриятларига амал қилиши ҳисобланади деб қўшимча қилди.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Эрон ташқи ишлар вазири АҚШ томонидан Баржом дастурини ҳардоим паймол этилаётгалигига тўхталиб, Вашингтон давлати дастурни оёқ ости этишга давом берганида ва ё ундан чиққанида Эрон ҳам аксиламал кўрсатиш ҳаққидан фойдаланади деб эълон қилди.
Зариф АҚШ давлатини Эронга нисбатан қўллаган санкцияларини тўхтатиш муддатини узайтириши ва Баржом доирасида амал қилишга асосланган АҚШ қарорлари ва ваъдаларини яқинлашаётганлигига ишора қилар экан, Эрон ҳар қандай зўравонликлар қаршисида тура олади деб қўшимча қилди.
Эрон ТИВ раҳбари ўз сўзларида Баржом дастури у ё бу томоннинг имзоси ва ё тасдиғига эҳтиёж сезадиган келишув меморандум эмас, балки БМТ Хавфсизлик кенгаши томонидан тасдиқланганидан кеийн бу дастурни имзолаган барча томонлар унга риоя қилишлари шарт ва зарур бўлган келишувдир деб аниқлик киритди.
Муҳаммаджавод Зариф шунингдек МАГАТЕ ҳам ҳозиргача бир неча маротаба Эрон давлатини Баржом дастури доирасида амал қилиб келаётганини тасдиқлаган деб таъкидлади.