Солеҳий: Эрон ядровий келишувдан олдинги ҳолатга қайтишга тайёр турибди
(last modified Wed, 23 May 2018 13:07:54 GMT )
май 23, 2018 18:07 Asia/Tashkent
  • Солеҳий: Эрон ядровий келишувдан олдинги ҳолатга қайтишга тайёр турибди
    Солеҳий: Эрон ядровий келишувдан олдинги ҳолатга қайтишга тайёр турибди

Эрон атом энергияси ташкилотининг раисига кўра, Эрон ислом жумҳуриятининг ядровий саноати ижобий жараён билан тараққий этиб бормоқда. Мазкур ташкилот ядровий келишувдан олдинги ҳолатга қайтиш учун тайёрлигини эълон қилган.

Али Акбар Солеҳий сешанба куни Эрон парламентининг тадқиқот, таълим ва технология комиссияси аъзолари билан бўлиб ўтган йиғилишдан кейин мухбирлар олдидаги чиқишида шундай айтдики,

Эрон ядровий саноати ядровий келишувдан олдин ривожланиб борар эди. Айни пайтда ҳам илгаригидек ривож топмоқда ва юксалишда давом этаверади. 

Эрон атом энергияси ташкилоти раисининг маълум қилишича, Эрон ядровий келишувдан кейин Россиянинг ёрдами билан барқарор изотопларни бойитишни бошлади. Ядровий келишувдан олдин эса, Эрон фақат уранни бойитар эди. 

Солеҳийга кўра, ушбу ташкилот фақат анъанавий ядровий саноат бўйича иш олиб боради. Эрон атом энергияси ташкилоти ядровий саноатда янгиликларни яратиш устида фаолият олиб боради. Бунга эса Эроннинг Квантомига кириши ҳам мисол бўлиши мумкин. 

Эрон ислом жумҳурияти АҚШнинг ядровий келишувдан бир ёқлама ва ноқонуний чиқишидан кейин, ушбу халқаро битимда қолишини Теҳрон манфаатларининг сақланиб қолишига боғлиқ деб ҳисоблайди. 

Ёрлиқ