Ҳасан Руҳоний ва Владимир Путин ШХТ саммити доирасида учрашди
Эрон ислом жумҳурияти ва Россия федерацияси президентлари бугун шанба куни Хитойда ўтаётган Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг 18-саммитида учрашиб суҳбат ўтказишди.
Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний ва Россия президенти Владимир Путин ушбу учрашувда икки томонлама сиёсий ва иқтисодий алоқаларни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлашни таъкидлашди.
Шунингдек, Руҳоний ва Путин минтақанинг айрим масалаларини ва ядровий келишувнинг охирги вазиятини муҳокама қилишди.
Ҳасан Руҳоний Хитой халқ республикаси раиси Си Цзиньпиннинг таклифи билан Хитойнинг Циндао шаҳрида ўтаётган ШҲТ саммитида иштирок этиш ва нутқ қилиш мақсадида жума куни Хитойга сафар қилган эди.
Шунингдек, бугун душанба куни эрталаб Ҳасан Руҳоний Покистон президенти Мамнун Ҳусайн билан учрашиб суҳбат ўтказди.
Саммит расман 9 июн кунида бошланади, бироқ ушбу кунда бутун Евроосиёдан Циндаога келаётган етакчиларнинг икки томонлама учрашувлари учун майдонга айланади.
Саммитнинг асосий ишчи куни 10 июн куни бўлади ва бу куни ШҲТ етакчилари кенгаши йиғилиши бўлиб ўтади ҳамда ташкилотнинг яқин йиллар учун ривожланиш йўналишини белгилаб берувчи кўплаб ҳужжатлар имзоланади.
Айни вақтда Ўзбекистон, Россия, Хитой, Ҳиндистон, Покистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистон ташкилотнинг аъзолари ҳисобланади. Афғонистон, Беларусь, Эрон ва Мўғулистон унда кузатувчи давлатлар мақомига эга. Бундан ташқари, Арманистон, Шри-Ланка, Непал, Камбожа, Туркия ва Озарбойжон ташкилотга ҳамкор давлатлар ҳисобланади.
Саммит доирасидаги тадбирлар 2 кун давом этади ва Хитой жорий йилда ШҲТда раислик қилувчи давлат сифатида турли сиёсий ва маданий дастурларни тайёрлаган.