Шамхоний: Ўзбекистон ва Эрон бир-бирига ўзаро ишончли шерикдир
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i35838-Шамхоний_Ўзбекистон_ва_Эрон_бир_бирига_ўзаро_ишончли_шерикдир
Эрон ва Ўзбекистон Марказий Осиё ўртасидаги ҳамкорликлар кўламини янада ошириш йўлида бир-бирига ўзаро ишончли шерик эканлигини кўрсата олади
(last modified 2018-08-22T17:55:46+00:00 )
июн 27, 2018 17:40 Asia/Tashkent
  • Шамхоний: Ўзбекистон ва Эрон бир-бирига ўзаро ишончли шерикдир
    Шамхоний: Ўзбекистон ва Эрон бир-бирига ўзаро ишончли шерикдир

Эрон ва Ўзбекистон Марказий Осиё ўртасидаги ҳамкорликлар кўламини янада ошириш йўлида бир-бирига ўзаро ишончли шерик эканлигини кўрсата олади

Эрон миллий хавфсизлик олий кенгашининг котиби Ўзбекистон билан сиёсий, хавфсизлик ва иқтисодий соҳада икки томонлама ҳамкорлик қилишни кенгайтириш учун тайёр эканлигини эълон қилиб шундай таъкидладики, Эрон ва Ўзбекистон Марказий Осиё ўртасидаги ҳамкорликлар кўламини янада ошириш йўлида бир-бирига ўзаро ишончли шерик эканлигини кўрсата олади. 

Эрон миллий хавфсизлик олий кенгашининг котиби Али Шамхоний сешанба куни Ўзбекистон республикаси президенти ҳузуридаги миллий хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Маҳмудов билан учрашган чоғида Афғонистонда сиёсий, хавфсизлик, иқтисодий ва ижтимоий соҳадаги бўҳронларнинг янада кескин тус олиши ва

НАТО аъзоларининг ушбу мамлакатда нотинчликлар келтириб чиқаришга қаратилган ҳаракатларини хавотирланишга сабаб бўлувчи омил деб атади ва шундай қўшимча қилиб ўтдики, Эрон ва Ўзбекистон ҳамкорликларни янада кенгайтириш йўли билан ва Афғонистон миллий бирлик давлатини қўллаб-қувватлаш орқали ушбу мамлакатнинг хавфсизлик ва иқтисодий шароитини яхшилашга кўмак қилиши мумкин. 

Али Шамхоний минтақадаги муштарак муаммолар ҳисобланмиш терроризм ва экстремизмга қарши курашда ҳамма томонлама кураш олиб бориш зарурлигини таъкидлаб шундай айтдики, ваҳобийлик такфирчи терроризмнинг асосий ғояси бўлиб, ушбу идеологияга биноан ИШИД террорчилик гуруҳи жаҳоннинг айрим қудратлари лойиҳаси билан ва минтақа мамлакатларининг бази бир нодон расмийлари томонидан ташкил этилди ва қўллаб қувватланди.  

Ўзбекистон миллий хавфсизлик кенгаши котиби ҳам ушбу учрашувда Афғонистондаги нотинчликларни минтақадаги барча мамлакатларнинг ҳаловатини ва осойишталигини бузадиган ҳолат деб атади ҳамда ушбу нотинчликлар ва беқарорликларни бартараф этиш учун Афғонистон давлатига ёрдам бериш учун минтақавий ҳаракатлар зарурлигини таъкидлади.