июл 01, 2018 10:41 Asia/Tashkent

Исломий инқилоб муаззам раҳбари душманнинг исломий низом ва халқ ўртасида келишмовчилик ва ихтилоф чиқаришга қаратилган фитналарига ишора қилиб шундай таъкидладиларки, агар миллий иқтидорнинг таркибий қисмлари мустаҳкам бўлса ва душман қаршисида сусткашликка йўл қўйилмаса ва таслим бўлмаса, ёмон ниятлилар ҳеч қачон ўз мақсадларига ета олмайди.

      Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

      Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.

     Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.  

     Бугунги  суҳбатимиз "Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг Имом Ҳусайн а номидаги Университет талабаларининг битирув маросимидаги баёноти”га доир мавзуга бағишланади.     

     Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

       Исломий инқилоб муаззам раҳбари душманнинг исломий низом ва халқ ўртасида келишмовчилик ва ихтилоф чиқаришга қаратилган фитналарига ишора қилиб шундай таъкидладиларки, агар миллий иқтидорнинг таркибий қисмлари мустаҳкам бўлса ва душман қаршисида сусткашликка йўл қўйилмаса ва таслим бўлмаса, ёмон ниятлилар ҳеч қачон ўз мақсадларига ета олмайди. Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари кеча шанба куни Имом Ҳусайн а номидаги Университет талабаларининг битирув маросимидаги чиқишида шундай айтдиларки, Эрон миллатининг иқтидори учун энг катта далил бу, жаҳоннинг энг бераҳм ва шафқатсиз мамлакати ҳисобланмиш Америка, ўтган қирқ йил давомида Эрон халқига қарши курашда ҳар қандай ёвузликларга қўл урди ва ушбу йўлда бор куч имкониятини ишга солди. Аммо, қўлидан ҳеч вақо келмади. Бироқ, Эрон халқи эса олдинга қараб интилди ва янада юксалди.  Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратларининг қайд этишларича, Исломий жумҳурият тизимининг тараққий этиши ва қудратининг янада ошиши боис, АҚШнинг Эронга қарши душманона ҳаракатлари ҳам шиддатли тус олди.

     Шунингдек Эрон халқининг Америкага нисбатан нафрати ҳам кун сайин ортиб бормоқда. Ул ҳазрат, Эрон ислом жумҳурияти халқнинг бирдамлиги ва ҳамжиҳатлиги ҳамда уларнинг иймон-эътиқодлари ва муҳаббатларига таянишини таъкидлаб, Американинг олдинги президентлари томонидан исломий жумҳуриятга қарши кураш учун олиб борган барча уринишларининг барбод бўлганига ишора қилиб шундай айтдиларки, ҳозирги иқтисодий босимлардан кўзланган мақсад, одамларни ҳолдан тойдириб қийнатишдир. Аммо, биз илоҳий мадад билан, халқ билан янада яқинлашмоқдамиз ва мустаҳкам жипслашдик. Исломий инқилоб муаззам раҳбари ҳақиқий иқтидорни халқ ичидан ва истиқлол манбасидан ҳамда уларнинг озодлигидан келиб чиққан деб атадилар. Эрон ислом инқилобининг ғалабаси кўплаб сабабларга биноан, мустабид қудратларни анчагини шошилтириб қўйди. Ушбу инқилоб дастлабки кунлариданоқ шуни кўрсатдики, бир халқ ҳатто қўлида ҳеч нарса бўлмасада, жаҳон қудратларининг ҳисоб-китобларини ва мувозанатида катта ўзгаришлар содир этишга қодир эканлигини намоён этди. Ўтган қирқ йил мобайнида Исломий жумҳурият тизими ва инқилоби кўплаб босимларни ва қийинчиликларни бошдан ўтказди.

    Бу эса Эрон халқининг ўз мақсадларига ва армонларига етиш учун барча босимларга қарши кураш олиб боришда қатъиятлик кўрсатишини англатади ва қудрат билан олдинга қараб интилишдаги ҳаракатларини яна давом эттиради. Дарҳақиқат, ҳар қайси бир инқилобнинг изланувчанлиги ва интилишлари ўз мақсадига ва муваффақиятларига етишга қаратилган бўлиб, ушбу ҳаракатлар жаҳондаги ўзгаришларда ўз таъсирини ўтказиши табиийдир. Эрон ислом жумҳурияти тизимининг ҳозирги мавқеини ҳам ушбу кўрсаткичларга асосан талқин қилиш мумкин. Америка шунингдек,  Ол Сауд ва Исроил сингари яроқсиз режимлар, гарчи ўзларининг ожизликларини тан олишмасада бироқ, ўзларининг ички майлларига қарши бўлсада, Эрон ислом жумҳурияти тизимининг қудратини ва инқилобнинг буюклигини эътироф этишга мажбур бўлишган. Негаки, улар гина адоват, душманона ҳаракатлари ва ишни бузишга қаратилган уринишлари инқилобнинг қадр-қимматини пасайтира олмади. Исломий инқилоб муаззам раҳбари айтганларидек, Эрон ислом жумҳурияти халқининг иқтидорини ва қудратини намоён этиб турадиган далиллардан бири шуки, дунёнинг энг шафқатсиз ва қонхўр  қудрати бўлмиш Америка ҳам ўтган қирқ йил давомида, Эрон халқига қарши ҳар қандай ёвузликларга ва жирканч ишларга қўл урди ҳамда барча уринишларини ва саъй-ҳаракатларини ишга солди.

      Аммо, Эрон миллатига қарши курашда мағлубиятга учради. Эрон халқи эса олға сари қадам қўйди ва тараққий этди. Жиноятчи Америка эндиликда яна бир бор ўз зиммасига олган халқаро мажбуриятларини бузиб, хусусан Эрон ва олтилик гуруҳи томонидан қабул қилинган Эрон ядровий келишуви доирасидаги “Қўшма ҳаракатлар комплекс дастури”дан чиқди ва Эрон миллатига қарши золимона санкцияларни қайтадан жорий этиб, пуч умидлар билан Эроннинг мусулмон халқига қарши ва исломий тизимга қарши янги иқтисодий урушни бошлади. Америка қўшма штатлари ўзининг хом хаёли билан ҳаракат қилиб шуни кўрсатмоқчики, Америкага қарши бўлган энг асосий инқилобни ҳам охир-оқибат Америка билан қўл бериб дўст бўлишга ва ҳамкорлик қилишга мажбур қилмоқчи. Ушбу хом хаёллардан иборат бўлган тасаввурлар исломий жумҳурият тизими душманларининг Эрон миллати қудратининг ҳақиқий жиҳатларидан огоҳ эмаслигини намоён этади. Бу эса уларнинг Эрон ислом жумҳурияти тизимининг халқ билан бирга эканлиги ва уларга таянишини ҳали ҳануз идрок этиб тушуниб етмаганлигини кўрсатади. Америкалик назариячи ва машҳур ёзувчи Навом Жомеский шундай айтадики, Эрон мустақиллиги давом этар экан ва Американинг яккаҳукмронлигига таъзим қилмас экан АҚШнинг душманлиги ва қаршилик кўрсатувчи ҳаракатлари давом этаверади. Эрон ислом жумҳурияти Америка нуқтаи назари билан эътироф этиб бўлмайди. Чунки, Эрон ҳеч қачон ўз мустақиллигидан воз кечмайди. Ҳамма фитналарга қарамай, Эрон миллати ўтган қирқ йил давомида янада жипслашди ва душман қаршисида қатъият ва мустаҳкам ирода билан туришди. Бундан кейин ҳам Эрон халқи Американинг душманона ҳаракатларини барҳам беришда ўз матонатларини кўрсатишади.         

     Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.  Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.

Ёрлиқ