Сионистик режим ёлланмалари 1982 йилда Эронлик дипломатларни Ливанда ўғирлаб кетишган эди
(last modified Sat, 07 Jul 2018 13:02:53 GMT )
июл 07, 2018 18:02 Asia/Tashkent
  • Сионистик режим ёлланмалари 1982 йилда Эронлик дипломатларни Ливанда ўғирлаб кетишган эди
    Сионистик режим ёлланмалари 1982 йилда Эронлик дипломатларни Ливанда ўғирлаб кетишган эди

Аҳмад Ҳусайний жума куни тўрт нафар эронлик дипломатнинг Ливан юртида ўғирлаб кетилганининг 36 йиллиги маросимидаги нутқида шундай айтдики, 1982 йилнинг июл ойида Ливаннинг катта қисми Сионистик режим ишғолида эди.

Эроннинг Бейрутдаги элчихонасининг муваққат ишлари бўйича вакили Ливанда ўғирланган тўрт нафар эронлик дипломатнинг тақдирини тайинлаш учун ҳақиқатни излаб топиш комитетини ташкил этилишини истади. 

1982 йил 5 июл куни Сионистик режим ёлланмалари ўзларининг террорчилик амалиётларида, Эрон ислом жумҳуриятининг тўрт нафар дипломатини Муҳсин Мусавий, Аҳмад Мутавассилиён, Козими Ихвон ва Тақийи Растгори Муқаддамни Ливанда ўғирлаб кетишди. 

Аҳмад Ҳусайний жума куни тўрт нафар эронлик дипломатнинг Ливан юртида ўғирлаб кетилганининг 36 йиллиги маросимидаги нутқида шундай айтдики, 1982 йилнинг июл ойида Ливаннинг катта қисми Сионистик режим ишғолида эди.

Эронлик дипломатларни ўғирлаш жиноятларини содир этишда асосий масъул, Исроил ишғолгарлари ҳисобланади.  

Шунингдек, Сионистик режим илгаригидек ўзининг жиноятларини давом эттирмоқда ва халқаро қонун-қоидаларни ҳамда резолюцияларни оёқ-ости қилмоқда ва Фаластинда хусусан Ғазо секторида ва Ливанда ўзининг тажовузкорлик ва ишғолгарлик фаолиятларини ҳам тинимсиз давом эттирияпти.  

Ёрлиқ