Тожикистон элчиси: Эрон билан 160 тадан ортиқ ҳамкорлик ҳужжатлари тузилган
(last modified Sat, 14 Jul 2018 12:32:13 GMT )
июл 14, 2018 17:32 Asia/Tashkent
  • Тожикистон элчиси: Эрон билан 160 тадан ортиқ ҳамкорлик ҳужжатлари тузилган
    Тожикистон элчиси: Эрон билан 160 тадан ортиқ ҳамкорлик ҳужжатлари тузилган

Тожикистоннинг Теҳрондаги элчисига кўра, Тожикистон ва Эрон ўртасида 160 дан ортиқ икки томонлама ҳужжатлар айни пайтда ижрода. 

Тожикистоннинг Эрондаги элчиси Неъматуллоҳ Имомзода жума куни кечки пайтда Ирна агентлиги билан суҳбатида шундай айтдики, ҳамкорликларнинг кенгайиши ва икки томонлама

англашув меморандумларини имзолаш кўламининг ортиши икки дўст ва қўшни ўлка муносабатларининг юқори даражада эканлигидан далолат беради. 

Неъматуллоҳ Имомзода Эрон билан икки томонлама ҳамкорликлар кўламининг янада кенгайтириш учун Тожикистон томонининг тайёр эканлигини маълум қилиб шундай айтдики, икки мамлакат ўртасида ўтган йиллар давомида тузилган шартнома ва келишувлар барча соҳаларни хусусан иқтисодий ва маданий соҳани қамрам олади. 

Шунингдек, Тожикистоннинг Эрондаги элчиси Эроннинг ғарбидаги Ҳамадон вилоятининг иқтисодий фаоллари билан учрашувларни икки юртнинг ҳамкорликларининг янада кенгайтириш йўлидаги

ижобий қадам деб атади ва шундай қўшимча қилиб ўтдики, Ҳамадонга уюштирган сафари давомида ушбу вилоятнинг имкониятлари билан турли соҳаларда танишиб олган.  

Ёрлиқ