Эрон мамлакатда мавжуд муаммоларни ҳал этишга қодирдир
Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари мамлакат президенти ва ҳукумат аъзолари билан йиғилиш ўказдилар.
Ўтган куни, 15 июлда Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари Оятуллоҳилузмо Хоманаий ҳазратлари Эрон Ислом Жумҳурияти президенти доктор Ҳасан Руҳоний ва ҳукумат аъзолари билан йиғилиш ўтказдилар.
Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбарига кўра, Эрон ҳукумати лозим бўлган ҳаракатларни амалга оширган ҳолда мавжуд муаммолар ва Америка фитналарини бартараф қила олади.
Эрон ядровий келишуви ёхуд Баржом ижро босқичига кирган кунлардан бошлаб Америка ҳукумати Эрондан иқтисодий имтиёзларни камайтириш учун янги ҳаракатларни бошлайди.
Дональд Трамп АҚШ президенти сифатида фаолият бошлаганидан кейин Эронга қарши бу каби амал ва бойкотлар авж олади.
АҚШ президенти 8 май куни олдиндан тайёрланган Эронга қарши ҳаракатлари доирасида Баржом келишувидан Америка чиққанини ҳамда олдинги ва янги санкциялар Эрон Ислом Жумҳуриятига қарши жорий этилишини эълон қилади.
"Баржом" келишувидан Американинг чиқиши сиёсий ва иқтисодий доираларда кескин танқидлар билан юзиаюз бўлади.
Блумберг ахборот агентлиги бу борада шундай ёзган эди: Америка ҳукумати Эронга қарши мисли кўринмаган санкцияларни жорий этиш пайидандир.
Европа Иттифоқи эса ушбу санкцияларга қарши туришини маълум қилди ва ушбу заминада Баржом келишувининг давом этишини таъминлаш учун Эронга бир қатор иқтисодий таклифларни тақдим этади.
Бироқ Европа Иттифоқи томонидан қилинган иқтисодий таклифлар Эронни унчалик қониқтирмади.
Эрон Ислом Жумҳурияти президенти Франция президенти ва Германия канцлери билан телефон орқали қилган суҳбатида Баржомни ҳимоялаш учун Европа Иттифоқи томонидан қилинган иқтисодий таклифлар умидбахш эмаслигини таъкидлади.
Эрон президенти ушбу суҳбатлар давомида Эрон Брюссел томонидан шаффоф бўлган, амал қилувчи ва замонлари аниқланган дастур тақдим этишини кутаётганини таъкидлайди.
Айни дамда ва ушбу шароитда Эрон иқтисоди икки таҳдид билан юзмаюз бўлган: биринчиси, Америка ва тузум душманларининг санкция ҳамда иқтисодий ва психологик уруш доирасида Эрон халқига қарши назарда тутган шум мақсадлари.
Албатта, бу каби сценариялар Эрон халқи учун янги эмас. Бироқ душманларнинг ушбу фитналарига жиддий ва эҳтиёткорлик билан қаршилик кўрсатиш талаб этилади.
Атлантик институти кенгаши аъзоси Барбара Славинга кўра, Эронга қарши қудратмандлик лоббийси ҳаракат бошлаган ва ушбу босимларнинг бири санкцияларни жорий этишдир. Бу кураш ва ҳаракатлар Эрон халқини ҳукуматдан айрилиш учун назарда тутилган.
Аммо, иккинчи таҳдид мамлакат ичкарисидаги камчилик ва салбий ҳолатлар бўлиб, мазкур йиғилишда Исломий Иниқлоб Муаззам Раҳбари уларга ошкора ишора қилдилар.
Ул ҳазрат ўтган охирги ойларда олтин тангалар ва валюта бозорларида содир этилган айрим қонунбузарликларга ҳам ишора этиб, қонунбузарларга қарши , ким бўлишларидан қатъий назар, жиддий курашиш лозимлигини таъкидладилар.
Шак-шубҳасиз, Эрон йирик имкониятларга эга мамлакатдир ва ҳатто дипломатик ва хорижий муносабтларда ҳам Эрон қатор имкониятлардан кенг кўламда фойдалана олади.. Бироқ муаммоларни ҳал этиш иқтисодий масалаларнинг барча кўламларига эътибор қаратишни талаб этади. Шу сабабдан Баржом келишуви ва ташқаридан бўлаётган босимларга эътибор бериш билан бирга мамлакатнинг ички иқтисодий муаммоларига ҳам ечим топиш лозим.