Эрон: Санкциялар барқарор ривожланиш мақсадига етиш учун тўсқинлик қилади
Саййид Али Муҳаммад Мусавий жаҳон ҳамжамиятининг об-ҳавонинг ифлосланиши масаласига эътибор қаратишларига ишора қилиб, шундай қўшимча қилдики, ўтган уч йил давомида БМТ Бош ассамблеяси ҳаводаги чанг-тўзонларни бартараф этиш учун учта резолюция қабул қилди
Эрон ташқи ишлар вазирлигининг барқарор тараққиёт бошқармасининг бош директори пайшанба куни Бирлашган миллатлар ташкилотининг барқарор тараққиёт бошқармасининг юқори мартабали сиёсий мажмуасининг вазирлар йиғилишида, ҳавонинг ифлосланишини Эрон ва Осиёнинг
ғарбий минтақаларидаги экологиянинг биринчи галдаги устувор йўналиши ва энг муҳим муаммоларидан ҳисобланади деб айтди. Унга кўра, сўнги йилларда қурғоқчилик сингани масалалар, сув ва ернинг беқарорлигини бошқариш шунингдек, Ироқ ва Суриядаги сиёсий беқарорликлар минтақада ушбу масаланинг эътиборини янада ўзига жалб этди ва шиддатли тус берди.
Ирна агентлиги тарқатган хабарга кўра, Саййид Али Муҳаммад Мусавий жаҳон ҳамжамиятининг об-ҳавонинг ифлосланиши масаласига эътибор қаратишларига ишора қилиб, шундай қўшимча қилдики, ўтган уч йил давомида БМТ Бош ассамблеяси ҳаводаги чанг-тўзонларни бартараф этиш учун учта резолюция қабул қилди
ва юқоридаги ассамблея йиғилишини ўтказиш билан бир қаторда, БМТ Бош ассамлеяси раиси ҳам об-ҳавонинг ифлосланишига қарши кураш учун олий даражадаги йиғилишни ўтказди ва ҳавонинг ифлосланишини бартараф этиш учун глобал ечимлар лойиҳасини тақдим этди.