июл 21, 2018 17:55 Asia/Tashkent
  • Эроннинг 10 нафар хавфсизлик кучлари террорчилар билан тўқнашувда шаҳид бўлди
    Эроннинг 10 нафар хавфсизлик кучлари террорчилар билан тўқнашувда шаҳид бўлди

Эрон хавфсизлик кучларининг Эрон ғарбидаги террорчи гуруҳлар билан тўқнашувларида ўн нафар хавфсизлик кучлари шаҳид бўлди

Исломий инқилоб соқчилар корпусининг қуруқликдаги кучларининг Саййидуш шуҳадо а. Ҳамза қароргоҳининг умумий алоқалар бўлими ўз баёнотида Эрон хавфсизлик кучларининг Эрон ғарбидаги террорчи гуруҳлар билан тўқнашувларида 10 нафар хавфсизлик кучларининг шаҳид бўлгани ҳақида хабар берди. 

Сепоҳ Ньюз агентлиги тарқатган хабарга кўра, Исломий инқилоб соқчилар корпусининг қуруқликдаги кучларининг Саййидуш шуҳадо а Ҳамза қароргоҳининг умумий алоқалар бўлимининг маълум қилишича, жаҳон мустабидларига қарашли ва инқилобга қарши бўлган террорчилар жума куни кечки пайтда

Эрон ғарбидаги Дари қишлоғидаги Исломий инқилоб соқчилар корпусининг қуруқликдаги кучларининг Саййидуш шуҳадо Ҳамза қароргоҳининг чегара постига ҳужум қилишган ва ўқ-дорилар сақланадиган омборнинг портлаши оқибатида 10 нафар хавфсизлик кучлари шаҳид бўлган. 

Ушбу ҳисоботга кўра, мазкур тўқнашувда бир қанча террорчилар ҳалок бўлган ва яна бир нечтаси ярадор бўлган ва яшириниб олишган. Ушбу хабарда Саййидуш шуҳадо Ҳамза қароргоҳининг жангчилари ва Эроннинг мудофаа ҳамда бошқа хавфсизлик кучлари душманнинг фитналарига қарши шай ҳолатга келган.  

Ёрлиқ