Генерал Боқирий: Эрон давлати ҳар қандай таҳдидга қатъий жавоб қайтаради
Эрон қуролли кучлари бош штаби раиси АҚШ масъуллари делегациясининг урушқоқликка асосланган позицияларига ишора қилар экан, Эрон қуролли кучлари ҳар қандай шаклдаги таҳдидларга қарши қатъий жавоб қайтара олади деб айтди
Бугун Эрон қуролли кучлари бош штаби раиси генерал Муҳаммад Боқирий эълон этган баёнотида дедики, Эрон халқи ва қуролли кучларининг ҳайратланарли ютуқлари ва потенсиалига қарши АҚШ президентининг асоссиз ва ботил тасаввуроти ва ғаазли мақсади ҳеч қачон ижро этилмайди.
Генерал Муҳаммад Боқирий ўз сўзларида Эрон халқини биринчи бўлиб ҳеч бир урушни бошлаб юбормаганлигига тўхталиб, қўшимча қилиб айтдики, Эрон ислом жумҳурияти ҳардоим минтақадаги тинчлик, хавфсизлик ва осойишталикнинг байроғбардори ва ташаббускори бўлган шунингдек Ҳурмуз бўғози ва Форс Кўрфазида катта нуфузга эга бўлган мамлакат сифатида доимо энг муҳим сув йўллари ва ҳатто халқаро миқёсида муҳим бўлган иқтисодиёт хавфсизлигининг кафили бўлиб минтақада катта нуфуз ва таъсирга эга деб аниқлик киритди.