Генерал Жаъфарий: Эронга қарши ҳарбий ҳужум варианти душманларга катта зарар келтиради
(last modified Fri, 27 Jul 2018 11:46:27 GMT )
июл 27, 2018 16:46 Asia/Tashkent
  • Генерал Жаъфарий
    Генерал Жаъфарий

Исломий Инқилоб соқчилар корпуси бош қўмондони дедики, душманлар Эронга ҳарбий тажовуз уюштириш фикрида бўлганида бу вариант уларга катта зиён-зарар ва талофатлар келтиради.

"Сипоҳнюс" ахборот агентлигининг хабар қилишича, генерал Муҳаммадали Жаъфарий  Теҳрондаги халқ орасидан чиққан кўнгилли талабалар тўпламида  душманларнинг ёлғон сўзлари ва иддаолари қаршисида   Эрон халқи ва эронлик масъуллар қатъийлик билан тура олиб уларнинг барчасини мағлубиятга учратишига тўхталиб, қўшимча қилиб айтдки  душманлар томонидан эълон этилаётган ҳарбий ҳужумлар тўғрисидаги таҳдидлар унча жиддий масала эмас, чунки Эрон ислом жумҳурияти ҳар қандай тажовузга қарши қаттиқ  жавоб қайтариш қудратига эгадир.

Исломий Инқилоб соқчилар корпуси бош қўмондони шунингдек  Эрон ислом жумҳуриятига қарши айрим таҳдидларнинг асоссиз ва иддаолардан ўзга нарса эмаслигини таъкидлаб,  Эрон Ислом Инқилобининг 40 -чи йиллиги остгонасида  душманларнинг таҳдидлари ва босимлари ўз авжига етган, аммо  амалга ошира олиши мумкин бўлмаган ягона таҳидлари фақат ҳарбий таҳдидларидар чунки  ҳарбий ҳужум ва тажовуз  душман учун катта зиён келтиради ва уларнинг психологик урушига ҳам барҳам бериши мумкин деб аниқлик киритди.

 

Ёрлиқ