Россияда ўтказилаётган халқаро ҳарбий мусобақада Эрон ҳам қатнашмоқда
(last modified Sun, 29 Jul 2018 12:04:37 GMT )
июл 29, 2018 17:04 Asia/Tashkent
  • ҳарбий мусобақада Эрон ҳам қатнашмоқда
    ҳарбий мусобақада Эрон ҳам қатнашмоқда

Кеча Россия пойтахти Москва шаҳрида Эрон ҳарбийларининг иштироки билан дунё ҳарбийларининг халқаро мусобақалари иш бошлади.

Москва шаҳридан ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича,  Россия федерацияи мудофаа вазири Сергей Шойгу иштирокида очилган дунё ҳарбийлари халқаро мусбақаларининг илк кунида Хитой ва Озарбойжон республикаси ҳарбийлари  танкалар рақобати гуруҳида биринчи ўринни эгаллашди.

2018 чи йилдаги дунё армиялари мусобақалари  7 мамлакат яъни Эрон ислом жумҳурияти,Россия, Қозоғистон, Хитой, Озарбойжон республикаси, Белорусия ва Арманистон мезбонлигида ҳамда  28 соҳада ўтказилади.

Бу мусобақаларда , сўзиш, ТИ 72 русумли танкалар , артиллерия,  БМП 2 , денгизчилар, дронлар ва снайперлар  рақобат қилишади.

Мусобақалар қўмитасининг эълон қилишича, 32 мамлакатнинг 189 ҳарбий гуруҳлари мазкур рақобатларда қатнашмоқда.

 

Ёрлиқ