Теҳрон жума намози хутбалари
Эрон Америка ва унинг президенти билан музокара қилмайди
Теҳрон жума намозининг муваққат имом-хатиби ҳужжатулислом валмуслимин Козим Сиддиқий бугунги хутбаларда АҚШ президентининг Эрон билан шарт қўймасдан музокара қилиш таклифига доир деди: "Американинг Баржом келишувидан чиққани АҚШнинг ҳозирги ҳукумати билан қайтадан ҳар қанақа музокара ўтказиш имконини йўққа чиқарган.
АҚШ президенти Дональд Трамп 30 июль куни Эрон билан олдиндан шарт қўймасдан музокара қилишини иддао этган эди.
Ҳолбуки, у 8 май куни Эронга қарши асоссиз айбловларни эълон қилиб, Вашингтон ҳукумати Эроннинг ядровий келишувидан чиққани ва ушбу мамлакатга қарши санкциялар қайтадан жорий этилишини баён қилган эди.
Теҳрон жума намозининг муваққат имом-хатиби ҳужжатулислом валмуслимин Козим Сиддиқий 5 август, яъни Ислом инсон ҳақлари кунига ҳам ишора этиб, илова қилди: "Ислом ҳақдир ва ундаги инсон ҳуқуқи ҳам ҳақдир.Ваҳоланки, айрим мамлакатлар инсон ҳақларини ҳимоя этиш иддаосини қилиб, бегуноҳ кишиларни кимёвий бомбалар билан қатл этишади ва ўзларининг расволикларини намоён этишади.
Теҳрон жума намозининг муваққат имом-хатиби Сурия ва Яман қуролли кучлари террорчиларга қарши курашда қатор муваффақиятларга эга бўлишаётганини ва бу ютуқлар Америка ва Исроилнинг мағлубияти эканлигини ҳам урғулади.
Унга кўра, яқин кунларда Арабистон ҳимояси остида бўлган террорчиларга ҳам якуний зарбалар берилади.