Европа Иттифоқи АҚШ санкциялари таъсирини камайтириш учун чоралар кўрмоқда
7 август куни Эрон ислом жумҳуриятига қарши АҚШнинг ядровий санкцияларини қайта бошланиши билан бир вақтда Европа Иттифоқи Баржом ядровий дастурини сақлаш йўналишида санкциялар таъсирини камайтириш мақсадидаги чора -тадбирларни кўриб чиқишини таъкидлади.
Европа комиссияси чиқарган баёнотида Баржомни ҳимоя қилиш мақсадида санкциялар таъсирини камайтириш қонунини 7 августдан ижро эта бошлайди.
АҚШ президенти Дональд Трамп 8 май куни АҚШ давлатини Баржом ядровий дастуридан чиққани ва ушбу келишув асосида бекор этилган барча санкцияларни қайта қўллана бошлайдиганини эълон қилганди.
Айтиш керакки АҚШнинг Эронга нисбатан қўллаган санкцилари 90 кунлик тўхтовдан сўнг 6 август ва боқша бир нечта санкциялари 180 кундан кейин жорий йилнинг 4 ноябрида кучга киради.
"Карнеги" номидаги марказнинг эксперти Ричард Соколскийга кўра, АҚШ президенти Баржомдан чиққани ҳамда минтақадаги Эрон нуфузига қарши кураш олиб боришга асосланган ҳатти ҳаракатларида аниқ ва стратегик мақсадга эга эмаслигини намоён этди.
Бунинг аксича Европа Иттифоқи ва Европадаги тройка яъни Германия , Франция ва Британия Эронга қарши қўлланган АҚШ санкциялари қаршисида тура олиш воситаси билан Баржом ядровий дастурини сақлашни таъкидламоқда.
Европа Иттифоқининг ташқи сиёсати масъули Федерико Могерини ҳам Баржом ядровий келишуви иккитомонлама ва ё бир мамлакат қўлида бўлган келишув эмас ва ҳеч ким уни биртомонлама тарзда бекор этиш ҳақига эга эмас. Бу келишув БМТ Хавфсизлик кенгаши томонидан тасдиқланган ва ЭНПИТИ тизилмасининг муҳим қоидалари ва мавзўларидан ҳисобланади. Баржом ядровий дастури минтақа, Европа ва бутун жаҳон учун жуда зарурий ва аҳамиятли келишувдир деб эълон қилди.
Бу заминдаги чора -тадбирлар жумласидан Европа Иттифоқида санкциялар қаршисида тура олиш ва босимларнинг салбий таъсирини камйтириш масаласи ҳам яққол кўриниб туритбти. Ушбу ҳатти-ҳаракатлар эса санкциялар таъсирини камайтириш орқали Эрондаги Европа ширкатлари манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган.
Санкциялар таъсирини камайтируви қонунларни ижро этиш Европа Иттифоқини Баржом дастурини мукамал ижро этилиши ва сақлаб қолиши жумладан Евроиттифоқ ва Эрон ўртасида савдо- иқтисодий алоқларни сақлаш томон ташлаётган бошқа муҳим одими ҳисобланади.
Санкциялар таъсирини камайтиришга қаратилган бу қонун жорий йилнинг 6 августида шундай бир вазиятда ижро этила бошландики Европа комиссияи АҚШнинг Эронга қарши қўллаган санкцияларини ўз манфаатларига зид эканлигини яққол сезиб олди.
Бунинг эвазида АҚШ давлати ҳам Эронга қарши қўллаган санкциялар қаршисида Европа иттифоқининг ҳатти ҳаракати ва позициясидан унча хавотирда эмаслигини иддао қилди.
Дарвоқи АҚШ давлат масъуллари Эронга қарши Вашингтон давлатининг душманона санкциялари ва босимлари қаршисида Европа Иттифоқининг санкциялар таъсирини камайтиршга қаратилган чораларини АҚШ учун аҳамиятли эмас деб иддао қилишга уринмоқда.
Бу масала эса Трампни ўзбошимчалик ва бирёқлама ҳатти ҳаракатлари қаршисида Европани қатъийроқ позиция тутиб аксиламал кўрсатишини назарга тутганлигидан далолат бермоқда.
Дональд Трамп ҳозиргача турли арсаларда Европага қарши позиция тутишга бошлаган. Вашингтон давлатини Парижнинг об-ҳаво келишувидан чиққани, Европа билан савдо- иқтисодий баҳс-мунозараларр ва қарамақаршийликни бошлагани, НАТО ташкилотининг Европадаги аъзолари фаолиятини кўрмаган олиши, Европа иттифоқи билан эркин савдо тижорат қилишга қарши чиққани, барчадан муҳимроғи халқаро миқёсидаги энг аамиятли ааитли ютуқарданг бўлан Баржом ядрови дастуридан чиққани фикримизнинг далилидир.
Эндиликда "тўб" Европа майдонидадир. Европа давлатлари халқаро ва минтақа хавфсизлиги ва тинчлигини сақлаш заминасидаги муҳим юутуқлардан бўлган Баржом дастурини сақлаш пайида бўлсалар, барча жиҳатларда Баржом ядровий дастурини қўллаб-қувватлашни кучайтириши тўғри келади.
Европа давлатлари ўзини мустақил бир ўйинчи сифатида исботлаб бериш учун халқаро тинчлиги ва осойийшталики ҳамда БМТ хавфсизлик кенгашининг 2231 - сонли резолюцияси ва халқаро қонунларга зид бўлган АҚШ давлатини бирёқлама тарзда ядровий келишувдан чиққанлиги қрашисида тура олшишга давом беришлари лозим.