Ҳасан Руҳоний Покистон бош вазирини табриклади
Эрон ислом жумҳурияти президенти Имрон Аҳмадхон Ниёзийнинг Покистон бош вазири этиб сайлангани билан табриклади.
Эрон президенти Ҳасан Руҳоний бугун шанба куни ўз мактубида Имрон Аҳмадхон Ниёзийнинг Покистон бош вазири этиб сайлангани билан табриклаб, янги даврда, ислом дунёсида бирлик ва ҳамжиҳатликнинг ҳукм суришини ва икки юртнинг қўшничилик ришталарининг янада мустаҳкамланишини тилаб қолди.
Покистоннинг “Адолат учун ҳаракат” партияси етакчиси Имрон Хон 17 август кунида Покистон бош вазири лавозимига сайланди.
Маълум қилинишича, 65 ёшли Имрон Хон номзодини 176 нафар депутат қўллаб-қувватлаган. Покистон ҳукуматининг янги раҳбари 18 август, шанба куниёқ қасамёд қабул қилиши ва ўз ваколатларини бажаришга киришиши кутилмоқда.
Имрон Хон 1996 йилда “Адолат учун ҳаракат” партиясига асос солган. Хон сиёсий фаолиятдан ташқари хайрия ва таълим лойиҳалари билан ҳам шуғулланади.
Мамлакатда 25 июл кунида бўлиб ўтган парламент сайловларида Имрон Хон партияси 1-ўринни эгаллаб, қуйи палатадаги 272 ўриндан 116 тасини қўлга киритган эди.
1971 йилдан 1992 йилгача профессионал спорт билан шуғулланиб, крикет бўйича Покистон терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган ва унга 10 йил сардорлик қилган. 1992 йилги жаҳон чемпиони ҳисобланади.