август 19, 2018 11:38 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда ўтказиладиган мусиқа фестивалига Эронлик санъаткорлар ҳам таклиф этилди
    Ўзбекистонда ўтказиладиган мусиқа фестивалига Эронлик санъаткорлар ҳам таклиф этилди

Ўзбекистоннинг Эрондаги элчисига кўра, Мақом мусиқа фестивали халқаро тадбир бўлиб, Эрон ҳам мусиқа асбобларига эга бўлганлиги боис, ушбу фестивалда иштирок этиши мақсадга мувофиқ бўлади. 

Ўзбекистоннинг Эрондаги элчиси Баҳодир Абдуллаев кеча шанба куни Эрон исломий иршод ва маданият вазирининг санъат ишлари бўйича ўринбосари Саййид Мужтабо Ҳусайни билан учрашиб, Теҳрон ва Тошкент санъат ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш ҳақида суҳбат ўтказди. 

Баҳодир Абдуллаев ушбу учрашувда шундай айтдики, Эрон ва Ўзбекистоннинг кўп қиррали ўзаро муштараклиги мавжуд бўлиб, икки юрт маданияти ҳам бир-бири билан жуда яқин. Икки мамлакатнинг маданият ва санъат соҳасидаги ҳамкорликлари янда юксалиши ва кенгайишига умид қиламиз. 

Ўзбекистоннинг Эрондаги элчисига кўра, Мақом мусиқа фестивали Ўзбекистонда ўтказиладиган халқаро тадбир бўлиб, Эрон ҳам мусиқа асбобларига эга бўлганлиги боис, ушбу фестивалда иштирок этиши зарурийдир. 

Баҳодир Абдуллаевнинг маълум қилишича, Ўзбекистон масъуллари исломий иршод ва маданият масъулларининг ушбу фестивалда иштирок этишларини исташмоқда.

Шунингдек, эронлик мусиқа санъаткорларидан иборат гуруҳ ва тадқиқотчилар ушбу фестивалда иштирок этишлари учун таклиф қилинган. 

Эрон исломий иршод ва маданият вазирининг санъат ишлари бўйича ўринбсари Саййид Мужтабо Ҳусайни ҳам мазкур учрашувда Эрон ва Ўзбекистоннинг тарихий ва маданий ўтмишига ишора қилиб,

шундай айтдики, мақом мусиқа фестивали ва эронлик санъаткорларнинг ушбу фестивалда иштироки этишлари маданият ва санъат соҳасидаги алоқаларни янада чуқурлартириш учун қулай фурсат бўлишига умид қиламиз. 

Ёрлиқ