Осиё ўйинларида эронлик спортчилар бир нечта медални қўлга киритдилар
Жакарта шаҳрида ўтказилаётган Осиё бўйича турли мусобақаларда эронлик спортчилар бир нечта медал касб этдилар.
ИРНА тарқатган хабарига кўра, бугун Индонезияда таэквандо бўйича Осиё ўйинларининг 18 босқичи бошланди ва биринчи кунида индивидуал рақобатда барса рақиблари устидан ғалаба қозонган эронлик таэквондочи Куруш Бахтиёрий финал босқичида кореялик кучли рақибидан жуда кам имтиёз билан имкониятни бой бериб кумуш медалига сазовор бўлди.
Аёллар ўртасида таэквандо мусобақаларида эронлик спортчи Маржон Силаҳшўрий ҳам финал босиқида индонезиялик рақиби билан мусобақа берди ва натижада мағлуб бўлиб иккинчи ўринни эгаллади.
Курашда 57 килограмм вазнда Ризо Атрий ҳам бронза медалига эришди.
Айтиш керакки Осиё ўйинларининг 18 -чи босиқичи кеча Индонезиянинг Жакарата ва Палембанг шаҳарларида бошланди ва иккинчи сентябргача давом этиши кутилмоқда. Бу ўйинларда Осиёнинг 45 мамлакатларидан 11 минг спортчи қатнашмоқда.