Эрон ва Арманистон ўртасида қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқариш бўйича меморандум имзоланди
Арманистон касб-ҳунарни ривожлантириш жамғармаси ҳам ушбу ишларни амалга ошириш йўлида, мамурий жараёнларни осонлаштиришда ҳамда бизнес тадбирлари ва кўргазмаларда иштирок этишда шунингдек техникавий ёрдамларни тақдим этади
Эрон ислом жумҳуриятининг Арманистондаги савдо маслаҳатчиси ушбу мамлакатнинг касб-ҳунарни ривожлантириш жамғармасининг Эрон ширкати билан биргалик қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб чиқариш учун ҳамкорлик қилиш бўйича англашув меморандумининг имзоланиши ҳақида хабар қилди.
Ирна ахборот агентлигининг хабар қилишича, Муҳсин Раҳимийга кўра, ушбу меморандум Эрон ширкати Эронда ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги техникаларининг эҳтиёт қисмларини Арманистонга экспорт қилади ва ушбу эҳтиёт қисмлари мазкур мамлакатда монтаж қилиб йиғилади.
Раҳимийнинг маълум қилишича, Арманистон касб-ҳунарни ривожлантириш жамғармаси ҳам ушбу ишларни амалга ошириш йўлида, мамурий жараёнларни осонлаштиришда ҳамда бизнес тадбирлари ва кўргазмаларда иштирок этишда шунингдек техникавий ёрдамларни тақдим этиб, маълумотларни етказиш ва бошқа қонуний ҳимояларни тақдим этиб, ушбу ширкат билан ҳамкорлик қилади.
Эроннинг Арманистондаги савдо маслаҳатчисининг қўшимча қилишича, эришилган келишувга асосан, биринчи босқичда бир миллион доллар қийматидаги алоҳида қисмлар ва деталлар Эрондан Арманистонга экспорт қилинади ва ушбу мамлакатда йиғилади.