Осиё ўйинларда эронлик ва ўзбекистонлик спортчилар турли медалларни касб этдилар
Жакартада ўтказилаётган Осиё ўйинларида қатнашаётган эронлик ва ўзбекистонлик спортчилар бугун ҳам турли медалларни қўлга киритдилар.
Тоғга чиқиш турида эронлик спортчи Ризо Алипур, ушу туридаги эронлик бошқа спортчилар Муҳсин Муҳаммадсайфий ва Ирфон Оҳангариён олтин медлни қўлга киритдилар.
Академик эшкак эшиш финалида, гребли катта кайик дайдаш буйича эронлик аёл спортчилар бронз медалларга сазовор деб топилди.
Эронлик аёл спортчи Ноҳид Каёний эса 49 килограм тойифадаги таэквандо турида бронза медални касб этди.
Бугун Ўзбекистонга яна бир олтин медаль тақдим этилди. Академик эшкак эшишнинг жуфтлик баҳсларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчилар финишга биринчи бўлиб етиб боришди.
Жуфтлик баҳсларида финалда иштирок этган Шаҳбоз Абдужабборов ва Шаҳбоз Холмурзаевлар маррага биринчи бўлиб етиб боришди.
Академик эшкак эшиш баҳсларида яна бир жуфтлиг - Сардор Тўлқинхўжаев ва Алишер Турдиев финалда маррага иккинчи бўлиб етиб келишди.
Ўзбекистонлик таэквондочи Мадина Маннопова 49 кг вазн тоифасида кумуш медални қўлга киритди.
Спорт гимнастикасининг таяниб сакраш бўйича баҳсларида Ўзбекистон намояндаси Оксана Чусовитина кумуш медални қўлга киритди.