Эрон мудофаа вазири Сурия президенти билан учрашди
Эрон ислом жумҳурияти мудофаа вазири Сурия президенти билан учрашганида террорчиларга қарши курашда Сурия армияси ва муқовамат кучларининг ғалабаси билан табриклаб шундай айтдики, нафақат минтақа халқлари балки жаҳон халқлари ҳам Сурияда террорчиларга қарши олиб борилган мардонавор кураш ҳаракатларига миннатдордир.
Эрон мудофаа вазири генерал Амир Хотамий якшанба куни Сурия президенти Башар Асад билан учрашганида Сурия юртида қолган ҳудудларнинг террорчилар ишғолидан озод этилишига умидворлик билдириб, минтақа аҳолиси такфирчи террорчиларнинг ёвузлигидан қутулишини ва суриялик қочқинларнинг ўз уйларига қайтишларини истади.
Эрон мудофаа вазири Амир Хотамий Сурияга икки кунлик ташрифи чоғида Сурия мудофаа вазири Али Абдуллоҳ Аюб билан ўзаро ва техникавий ҳамкорлик тўғрисида битим имзолади.
«Сурия инқироздан чиқмоқда ва тикланиш босқичига киришмоқда», - дея айтиб ўтди Хотамий.
Шунингдек, унинг таъкидлашича, Сурия билан эришилган келишув Теҳрон - Дамашқ йўналиши бўйича ўзаро ҳамкорлик учун асосдир. Ўз навбатида, Сурия мудофаа вазири Эронни терроризмга қарши курашда Сурияни қўллаб-қувватлаётгани учун юқори баҳолади.
Унинг қайд этишича, Сурия ва Эроннинг ҳеч кимга ўзаро яқин алоқаларга зарар етказишига йўл бермайди. Ҳужжатнинг бандларига мувофиқ, Эрон ва Сурия ҳарбий ҳамда мудофаа соҳаларида ҳамкорликни кучайтиришни режалаштирмоқда.