Инқилоб Раҳбари Владимир Путинни қабул қилдилар
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i37543-Инқилоб_Раҳбари_Владимир_Путинни_қабул_қилдилар
Кеча Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари Россия президенти Владимр Путин билан учашувларида Сурия масаласидаги Эрон ва Россиянинг ҳамкорликлари иккитомонлама алоқаларидаги ўта яхши тажриба ва ҳамкорликларнинг ёрқин мислолидир, бир сўз билан айтганда бу мавзўда икки мамлакат бир -бирини қўллаб қувватламоқда деб айтдилар.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
сентябр 08, 2018 09:58 Asia/Tashkent
  • Инқилоб Раҳбари
    Инқилоб Раҳбари

Кеча Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари Россия президенти Владимр Путин билан учашувларида Сурия масаласидаги Эрон ва Россиянинг ҳамкорликлари иккитомонлама алоқаларидаги ўта яхши тажриба ва ҳамкорликларнинг ёрқин мислолидир, бир сўз билан айтганда бу мавзўда икки мамлакат бир -бирини қўллаб қувватламоқда деб айтдилар.

Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари  Эрон ва Россия ўртасидаги иккитомонлама ҳамкорликлар  халқаро миқёсида ҳам кенгайиб бориши мумкинлигига тўхталиб дедиларки ҳар икки давлат  ҳамкорлик  қилиши мумкин бўлган масалалардан бошқа бири  АҚШ тасъсири ва нуфузини олдини олишдир, чунки Вашингтон давлати  бутун инсоният учун жиддий хатардир ва бу хавф -хатарни олдини олишнинг  имкони ҳам мавжуд.

Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари  Сурияда юз бераётган ўзгаришларни АҚШ нуфузини олдини олаётганлигининг ёрқин мисоли эканлигига ишора қилар экан, АҚШ давлати эндиликда Сурия ҳудудларида жиддий мағлубиятга учраган ва  ўз мақсадларига ҳам эриша олмаган деб қўшимча қилдилар.

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари  АҚШ томонидан  Эрон, Россия ва Туркияга қарши жорий қилинган санкцияларни ҳам ўзаро ҳамкорликларини кенгайтиришлари учун ушбу уч мамлакатнинг муштарак масаласи эканлигини таъкидлар экан, Эрон ва Россия давлатлари  сиёсий ва иқтисодий ўзаро ҳамкорликларини кенгайтиришларидан ташқари  Теҳрон йиғилишида қабул қилинган келишувларни ҳам бажарилишига алоҳида эътибор қаратишлари зарур деб аниқлик киритдилар.

Ул Ҳазрат  ўз сўзларининг бошқа қисмида  Эрон давлати ҳозиргача Баржом ядровий дастуридаги барча мажбуриятлари доирасида амал қилиб келган, аммо Европа давлатлари ўз вазифа ва масъулиятларини бажармадилар.  Эрон давлатини барча мажбуриятларига амал қилиши, аммо Европа давлатларини ўз масъулиятларини бажармасликлари қабул қилиб бўлмайдиган масаладир деб айтдилар.

Россия президенти Владимир Путин ҳам бу учрашувда айрим томонларни ядровий келишувдаги мажбуриятларига амал қилмаётганлигидан афсусланиш изҳор этиб, АҚШ давлати нотўғри ҳатти-ҳаракатлари билан вазиятни ўзгартирди ва Европа давлатлари Баржом ядровий дастурини сақлаш учун баъзи бир йўллар пайида бўлишни  эълон қилишсада, аммо амалда АҚШга қарам бўлиб қолишган деб таъкидлади.